Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродовнинг ўйини «Ливерпул»даги Фирминога ўхшар экан...

Элдор Шомуродовнинг ўйини «Ливерпул»даги Фирминога ўхшар экан...

  15.04.2020 20:05
  0
  394
Элдор Шомуродовнинг ўйини «Ливерпул»даги Фирминога ўхшар экан...

Россиялик таниқли собиқ ҳужумчи Александр Кержаков ("Зенти", "Севилья", "Тоттенхэм" клубларида ўйнаган)  «Спорт-Экспресс» нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродовни эътироф этган ҳолда  Премьер-лиганинг энг яхши уч форварди сафига киритиб, уни «Ливерпуль» ҳужумчиси Фирминьога қиёслади....

«Россия Премьер-лигасининг энг яхши ҳужумчилари қаторига ўзимга ёқадиган Комличенкони қўшишим мумкин, аммо учталикка эмас. Комличенконинг чемпионатда ҳали ўзини ҳар томонлама кўрсатишга вақти бор. Уни ҳозирча 4-ўринга қўяман. Дастлабки учлигимга эса Александр Кокорин, Артём Дзюба, Элдор Шомуродовни киритаман. Номлари келтирилган учинчиси-Шомуродов айниқса, ҳужумни якунлашда жуда яхши ҳаракат қилади. Унинг ўйини «Ливерпул»даги Фирминонинг майдондаги вазифасига ўхшайди. «Ростов» форварди майдон марказига келиб, шерикларига қочиш учун бўш ҳудуд яратади. Қолаверса, у яккама-якка вазиятларда ҳам яхши ўйнайди», - дейди Россия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий йилги чемпионатда 11та гол билан Россия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурарлари қаторида Дзюбадан кейинги 2-ўринда бормоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz