Қайднома

Қидирув

Коронавирусга қарши кураш учун шифохона айлантирилган стадионлар (фотогалерея)

Коронавирусга қарши кураш учун шифохона айлантирилган стадионлар (фотогалерея)

  16.04.2020 20:26
  0
  416
Коронавирусга қарши кураш учун шифохона айлантирилган стадионлар (фотогалерея)

Коронавирус пандемияси даврида деярли барча лигалардан футбол ва бошқа спорт учрашулари тўхтатилган. Стадионлар эса коронавирусга қарши кураш учун вақтинчалик шифохона, тиббий бўлим ва омборхоналарга айлантирилмоқда.

Қуйида бунга бир нечта мисоллар келтириб ўтамиз.

«Коринтианс», «Палмейрас», «Сан-Паоло» ва «Сантос» клубларига қарашли Сан-Паоло шаҳридаги «Пакаэмбу» стадиони майдони шифохонага айлантирилди.

 

Маскан беморларни қабул қилишни бошлаган.

 

Афсонавий «Маракана» стадиони ҳудудида қурилаётган шифохона.

Лиссабон университетларидан бирининг стадиони камтарона кўринишда жиҳозланди.

 

«Боруссия» Дортмунд ҳам уй стадионини тиббиёт бирлашмасига тақдим этди. «Сигнал Идуна Парк»нинг шимолий трибунаси тиббий марказга айлантирилди.

«Тоттенҳэм» ўз аренасини шимолий Мидлеск шифохонасининг аёллар амбулаториясига тақдим этди.

Бу ерда ҳатто туғруқ бўлими ҳам бор.

Кардиффда эса вақтинчалик шифохона қуриш ишлари давом этмоқда.

Бу аренада NFL аъзоси «Сиэтл Сиҳокс» ўз учрашувларини ўтказади. Ҳозирда мажмуа ҳарбийлар томонидан касалхонага айлантирилмоқда.

«Чикаго Блекҳоус» стадиони эса тиббийт анжомлари ва бошқа ўта керакли буюмлар омборига айлантирилди.

Хорватиянинг Осиек шаҳридаги ўйингоҳ ҳар эҳтимолга қарши жиҳозлаб қўйилди.

Аргентинанинг Ланус шаҳридаги баскетбол аренаси.

 

Преториядаги стадион эса уйсизлар учун янги маконга айлантирилди. Бу ерда 21 кунлик изоляция қоидаларини бузганлар сақланмоқда.

US Open мусобақаси ўтказиладиган Нью-Йоркдаги теннис корди 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонага айлантирилмоқда.

 

 

 

 


Манба: www.daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz