Қайднома

Қидирув

Клоппга Брозович керак, лекин...

Клоппга Брозович керак, лекин...

  18.04.2020 16:08
  0
  287
Клоппга Брозович керак, лекин...

Миланнинг «Интер» клуби сардори Марсело Брозович Англия чемпионатига йўл олса, ажабмас. Express хабарига кўрав, хорватиялик футболчининг агенти «Ливерпуль» раҳбарияти билан учрашиб, мижозининг эҳтимолий трансфери хусусида гаплашди.
Мерсисайд клуби Брозовични ЖЧ-2018 якунида ҳам сотиб олишга уринган, аммо томонлар шартнома бандлари юзасидан келишолмагандилар. Энди вазият ўзгарди. Асосийси, итальянлар футболчини Юрген Клопп жамоасига қўйиб юборишга розилар, фақат унинг келишувида кўрсатилган товон пули (52 миллион фунт) тўланса, бас. Айтганча,  «Интер» Брозовични «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум билан алмаштириш вариантини кўриб чиқишга ҳам тайёр. Лекин англияликлар голланд билан хайрлашмоқчи эмаслар.

• 27 ёшли Марсело Брозович 2016 йилдан «Интер» сафида тўп сурмоқда.
• Хорватиялик футболчи жорий мавсум 32та ўйинда ўз ҳисобига 3та гол ва 5та самарали узатма ёзиб қўйди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz