Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ ва Европа лигаси ўйинларининг санаси маълум

ЕЧЛ ва Европа лигаси ўйинларининг санаси маълум

  20.04.2020 10:21
  0
  311
ЕЧЛ ва Европа лигаси ўйинларининг санаси маълум

Айрим нашрларда Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг жорий мавсум ўйинлари санаси эълон қилинди. Маълумки каронавирус пандесияси сабаб мазкур икки турнир ҳам номаълум муддатга тўхтатилган эди.

Унда қайд этилишича, чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити» - «Реал», «Барселона» - «Наполи», «Бавария» - «Челси» ва «Ювентус» - «Лион» ўртасидаги жавоб ўйинлари 7-8 август кунлари ўтказилади. 9 август куни эса кейинги босқичга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Чорак финал ўйинлари 11-12 ва 14-15 август кунлари ўтказилса, 18-19 ва 21-22 август кунлари ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. Истанбулда ўтиши белгилаб қўйилган финал эса 29 август куни бўлиб ўтади.

 

Европа лигаси тақвими эса қуйидагича белгиланди:

Нимчорак финал дастлабки ўйинлари 2-3 август кунлари, жавоб ўйинлари 6 август. 7 август куни эса кейинги босқич қуръа ташлаш маросими.

Чорак финал дастлабки баҳслари 10 август, жавоб ўйинлари 13 август. Ярим финал ўйинлари 17 – 20 август кунлари ўтказилса, Польшанинг Гданск шаҳрида 27 август куни финал баҳси бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz