Қайднома

Қидирув

Иван Ракитич: «Биргаликда енгамиз!»

Иван Ракитич: «Биргаликда енгамиз!»

  20.04.2020 14:48
  0
  319
Иван Ракитич: «Биргаликда енгамиз!»

«Барселона» клубининг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Movistar Plus нашрига интервью бериб, бугунги куни ҳақида гапириб берди.

Ракитич ҳам барча қатори карантинда вақтини уйида, оиласи даврасида ўтказмоқда. Футболчи ўйин динамикасини соғинганини яшириб ўтирмади.

«Яна тўпни, майдон чимини ва жамоадошларим билан гуруҳ машғулотларини ҳис қилишни ҳамда янги мураббийлар штаби билан ишлашда давом этишни истайман.

МАВСУМ ОХИРИ

Барчаси қачон ўз жойига тушушини билмаймиз, буни айтиш ачинарли бўлса ҳам. Аммо футболдан кўра муҳимроқ нарса борлиги ва бу инсон соғлиги эканлигини яхши тушунамиз. Шундай экан ҳозир бирор нарса ҳақида гапириш қийин.

Буни енгиш қийин, лекин биз қайтамиз. Бунга ишонаман. Ҳаммамиз яна ўйнашни ва чемпионатда зафар қучишни истаймиз. Шунингдек, агар вазият юзасидан мавсум тугатилиши керак бўлиб қолса, буни ҳам тушунамиз.

Биз энг юқори ўринда бўлсак, демак бу биз туришимиз лозим бўлган жой. Шунингдек чемпионлар лигасида ғалабали финиш ҳам идеал якун бўларди, аммо ҳозир кунда белгиланган муддатни якунлаб олиш зарур. Муҳими, пухта ўйланган режа асосида иш кўриш лозим. Айниқса, келаси мавсумни инобатга олган ҳолда.

Ёлғиз ишлаш жуда ҳам қийин бўлмоқда. Умид қиламанки, бу мавсум яна майдонга тушамиз ва уни совринлар билан якунлаймиз.

ҲАР КУНИ УЙДА ЎТИРИШ...

Ҳамма каби уйда ўтирибман ва рафиқам ҳамда икки қизим билан биргаман. Вақтни яхши ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Қизларим эса айни пайт ўзларини уйда икки чемпиондек тутишмоқда.

Эрталаб биргаликда нонушта қиламиз, кейин эса уларнинг уй вазифасини бажаришида кўмаклашаман. Тушликдан олдин эса спорт билан шуғулланаман. Бу одатим олдиндан бўлган, лекин машғулот уйда бўлмасди. Кейин эса овқатланамиз, дам оламиз, ўйнаймиз ва баъзан кечки овқатдан олдин яна машғулотларга киришаман.

Бу ҳеч ким хоҳламаган вазият. Мутахассисларимиз бунинг даъвосини топишади ва биргаликда буни енгамиз» - дейди Ракитич.

Абдуллоҳ таржимаси


Манба: www.fcbarcelona.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz