Қайднома

Қидирув

Сервер Жепаров МТЖ рамзий жамоасига Жасур Яхшибоевни ҳам киритди

Сервер Жепаров МТЖ рамзий жамоасига Жасур Яхшибоевни ҳам киритди

  20.04.2020 23:35
  0
  332
Сервер Жепаров МТЖ рамзий жамоасига Жасур Яхшибоевни ҳам  киритди

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон миллий жамоаси сафида ўйинлари сони бўйича рекордчи саналган Сервер Жепаров томонидан тузилган рамзий жамоани эълон қилди.

Эътиборлиси, Сервер Жепаров Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида турли йилларда ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоага футболимиз афсоналари, ҳозирги етакчилари билан бир қаторда кутилмаган футболчиларни ҳам киритган.

Жумладан, Ўзбекистон миллий жамоаси сафида ҳозиргача бор йўғи иккита ўртоқлик учрашуви – 2018 йилда ўтказилган Уругвай – Ўзбекистон (3:0) ва Эрон – Ўзбекистон (1:0) баҳсларида захирадан майдонга тушиб, жами 47 дақиқа тўп сурган Жасур Яхшибоевни ҳам киритган. Ҳозирда Беларусь чемпионатида тўп сураётган 22 ёшли яримҳимоячи бош жамоамизда бошқа ўйнамаган. Шунингдек, Сервер Жепаровнинг рамзий жамоасидан собиқ Иттифоқ даврида ўзбек футболи намояндаларидан бири бўлган «Пахтакор» марҳум футболчиси Михаил Ан ҳам ўрин олган.

Сервер Жепаров рамзий жамоаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Юрий Шейкин (марҳум)

Ҳимоячилар: Ислом Иномов, Андрей Фёдоров, Фарҳод Магометов, Виталий Денисов

Яримҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Темур Кападзе, Миржалол Қосимов

Ҳужумчилар: Жасур Яхшибоев, Михаил Ан (марҳум), Элдор Шомуродов.

Бош мураббий: Боб Роберт Ҳафтон (Англия).


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz