Қайднома

Қидирув

CIES: Бразилиялик 1600 футболчи "ташқарида", Ўзбекистондан эса 28 нафар...

CIES: Бразилиялик 1600 футболчи "ташқарида", Ўзбекистондан эса 28 нафар...

  21.04.2020 01:44
  0
  339
CIES: Бразилиялик 1600 футболчи

Жаҳон футболининг таҳлил қилувчи CIES Футбол Обсервататорияси жаҳон футболидаги барча легионерларни ҳисоблаб-саралаб чиқди. Хусусан, маълум бўлишича 28 нафар ўзбекистонлик футболчи легионер саналиб, ушбу рейтингда 80-поғонадан ўрин олинган.
Легионерларимизнинг 75 фоизи Осиё Футбол Конфедерацияси таркибига кирувчи мамлакатларнинг юқори лигаларида фаолият кўрсатишмоқда. Бу йўналиш бўича,  футбол «экспортчи»ларининг учлигига Бразилия (1600 футболчи), Франция (1027) ва Аргентина (972) киради.

Бинобарин, бизнинг вакилларимиз Осиё бўйича бешинчи кўрсаткичдир. 1-ўриндаги Япониянинг 161 футболчиси хорижда ўйнайди. Кейинги ўринларни Австралия (124), Жанубий Корея (121), Хитой (29) ва Эрон (28) эгаллаб турибди.

Африкада энг юқори кўрсаткичга Нигерия эга – 399 футболчи.  Хуллас, қуйидаги жадвалда мазкур рейтинглар билан танишишингиз мумкин.

Ўзбекистонлик легионерлар сони эса 28 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 75 фоизи юқори дивизионларда ўйнайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz