Қайднома

Қидирув

«Ўзтрансгаз» «Бунёдкор» ФКдаги улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказади

«Ўзтрансгаз» «Бунёдкор» ФКдаги улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказади

  22.04.2020 10:25
  0
  296
«Ўзтрансгаз» «Бунёдкор» ФКдаги улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказади

Ўзтрансгаз» «Бунёдкор» футбол клуби устав фондидаги 61,8 фоизлик улушини (715,37 миллион сўм қийматидаги акциялар) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказади. Бу ҳақда «Forbes.uz» нашри хабар берган. 14 апрелда ўтказилган акциядорлар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида шундай қарор қабул қилинган.

Шунингдек, «Ўзтрансгаз»нинг Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 31-уйда жойлашган биноси ҳам нол қийматда Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади. Агентликнинг Шаҳрисабз кўчаси, 85-уйда жойлашган 10 қаватли биноси эса «Ўзтрансгаз» ихтиёрига ўтказилади.

Хабарга кўра ушбу чоралар акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш учун қилинмоқда. Айни кунларда компаниядаги давлат улуши 609,26 миллиард сўмни ташкил этади.

Шунингдек, йиғилишда кузатув кенгашининг айрим аъзоларининг ваколатлари тугатилиб, янги таркиб тасдиқланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz