Қайднома

Қидирув

УЕФАга 2021 йил охиригача халқаро турнирларни ўтказмаслик тавсия қилинди

УЕФАга 2021 йил охиригача халқаро турнирларни ўтказмаслик тавсия қилинди

  22.04.2020 13:56
  0
  239
УЕФАга 2021 йил охиригача халқаро турнирларни ўтказмаслик тавсия қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) УЕФАга 2021 йил охиригача белгиланган барча халқаро турнирларни ўтказмасликни тавсия қилди, дейилади «Sports.ru» хабарида. Манбага кўра, ушбу таклиф 16 апрель куни УЕФА ва Европанинг етакчи клублари билан ўтказилган, режалаштирилган бир соат ўрнига икки ярим соат давом этган видеоконференцияда берилган.

«Икки нафар эпидемиологнинг тақдимотидан сўнг ЖССТ ушбу тавсияни берди. Мутахассисларга кўра, янаги йили коронавируснинг иккинчи тўлқини хавфи кутилмоқда, шу боисдан ЖССТ футбол турнирларини ўтказмаслик лозим деб ҳисоблайди», — ёзади «Placar».

Хабарга кўра, томонлар бир тўхтамга келиша олмаган. Қолаверса, ЖССТ юридик жиҳатдан УЕФАга ва унинг тақвимларига таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас, футбол раҳбарияти бу тавсияларни бажаришга мажбурмас. Қолаверса, ЖССТ тавсияси фақат еврокубоклар ва терма жамоалар ўйинларига таааллуқлими ёки миллиий чемпионатларни ҳам кўзда тутадими — номаълум.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, УЕФА 21 апрель куни миллий ассоциацияларга 2019/2020 йил мавсумининг миллий чемпионат ва кубок ўйинларини охирига етказиб қўйишни тавсия қилди.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz