Қайднома

Қидирув

Сардорнинг дил розлари ёки Исломхон нима дейди?

Сардорнинг дил розлари ёки Исломхон нима дейди?

  22.04.2020 19:33
  0
  449
Сардорнинг дил розлари ёки Исломхон нима дейди?

«Ал-Айн» (БАА) да тўп сураётган Қозоғистон терма жамоасининг сардори Бойиржон Исломхон мухлислар билан бўлган мулоқот чоғида «Зенит»даги йиғинлар, карантин шароитидаги ҳаёти ва «Қайрат» хотиралари билан ўртоқлашди.

Карантин давридаги машғулотлари.

Амирликларда худди Қозоғистондаги каби барча муассасалар ёпиқ, фақат айрим дўконлар ва дорихоналар ишлаяпти. Ҳаммамиз уйдамиз, алоҳида дастур асосида машқ қиляпмиз. Бундан ташқари, кинофильмлар томоша қиламан, яқинларим ва оила аъзоларим билан боғланаман. Шу тариқа вақт ўтказяпмиз. Лекин шундай паллада уйдан узоқда бўлиш осон эмас. Вақтни беҳуда ўтказмаслик учун «Қайрат» сафидаги дастлабки ўйинимдан бошлаб барча учрашувлар видеоёзувини томоша қиляпман.

Футболдаги илк қадамлари.

7 ёшдан 10 ёшгача таэквондо билан шуғулландим. Кейин кўчада тўп суриб юрган ўртоқларим билан футбол тўгарагига аъзо бўлдим. Дастлабки мураббийим, Иван Ильницкий ёки қисқача Ваня амаки.

«Қайрат»га ўтиши.

«Тараз»дан «Кубань»га, у ердан «Астана» сафига ўтдим. Пойтахт жамоасидан «Тараз»га қайтаман, деб ўйлагандим. Бироқ «Қайрат»нинг таклифи режаларимни ўзгартириб юборди, қадрдон шаҳримни тарк этишга мажбур бўлдим. Мен билар Шерхон Бойиржон ҳам Олма,Отага йўл олди. Кейинчалик таразлик йигитлар , Бойиржон Байтана, Улан Конисбаев, Жамбил Кукеев ва Самат Смаков, Давид Лория каби фахрийлар таркибга қўшилдилар. Бош мураббий , Владимир Вайсс. Ажойиб дамлар эди…

«Қайрат» либосидаги энг муҳим голи.

Аслида муҳим бўлмаган ўйинлар ёки голларнинг ўзи йўқ. Қайси учрашувда ким гол ургани ҳам аҳамиятсиз. Муҳими, ғалаба қозониш ва очколарни жамғариш. Энг қизиқарли ўйинга келсак, «Бордо»га қарши 2015 йилда бўлиб ўтган беллашувни айтган бўлардим. Ўшанда биз гуруҳ босқичи остонасида эдик. Агар зафар қучганимизда, гуруҳ босқичида қатнашар ва Олма,Отага бошқа жамоалар ташрифини таъминлаган бўлардик. Алам қиладигани шуки, ғалабани ўзимиз қўлдан бой бердик.

Энг чиройли голи.

Бу борада «Ал,Айн» либосидаги дастлабки голимни айтишим ҳам мумкин бўлсада, 2015 йилда «Абердин» дарвозасига гол чиройлироқ, деб ўйлайман. Уни Европада энг сара голлар рейтингига киритишди.

«Зенит» йиғинлари.

Бу жамоа Россия чемпионати фаворитларидан бири. Ички мусобақаларда доимо фақат ғолибликни кўзлайди. «Зенит» жуда кучли футболчилардан шаклланган. Масалан, «Барселона»дан ўтган Малком каби  иқтидор соҳиблари тўп сурадилар. Бироқ мен «Ал,Айн» вариантини маъқул қўргандим. Энди шундай нохуш вазиятга тушиб қолдим…кишилар саломатлиги ҳар қандай спортдан муҳимроқ, албатта. «Зенит»га қайтишми? Кўрамиз, аввал коронавирус балосини бир ёқлик қилайлик!

Ўғлини футболга бериш,бермаслиги.

Ҳозирча бу борада ўйлаб кўрмадим. Менимча, фарзандим қайси спорт турини танласа, уни қўллаб,қувватлашим тўғрироқ бўлади.

Карантин пайтида кўрган фильмлари.

«Ўткир козирёклар» сериали, «Гладиатор» ва «Безори йигитлар». Менимча, карантин пайтида уларни ҳамма томоша қилган бўлса керак.

Севимли қўшиқчилари.

Қозоғистонлик санъаткорлардан Қайрат Нуртас, Торегали Тореали, Мейрамбек Беспаев.

Севимли актёрлари.

Жейсон Стейтем, Бен Аффлек, Жеки Чан.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz