Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоасига Европадан кучли мураббий олиб келинадими?

Ўзбекистон терма жамоасига Европадан кучли мураббий олиб келинадими?

  22.04.2020 19:23
  0
  307
Ўзбекистон терма жамоасига Европадан кучли мураббий олиб келинадими?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги ва терма жамоанинг ўртоқлик ўйинлари масаласига тўхталди.

— Ўзбекистон терма жамоасига Европадан кучли мутахассис олиб келиш масаласига фикрингиз қандай?

— Европалик мураббий масаласида айни вақтда гапириш ноўрин. Чунки терма жамоада мураббий бор. Агар умумий бу мавзудаги фикримни айтсам, мураббийнинг қаердан эканлиги муҳим эмас. Балки, асосийси терма жамоанинг ўйин услубига қанчалик мослигини ўрганиш керак. Мураббийнинг ишга ёндошуви ва олдига қўядиган мақсадлари аҳамиятлироқ.

— Нега Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бир вақтнинг ўзида иккита жамоада ишлайди?

— «Бунёдкор» клуби ўзбек футболида бугунги кунда жуда катта ўрин тутади. Биласиз, турли ёшдаги терма жамоаларимизга «Бунёдкор» академияси кўплаб истеъдодли футболчиларни тарбиялаб берди. Вадим Абрамов ассоциация билан шартнома тузаётган пайтда бу масалани кўтаргандик. Мураббий қийин вазиятда клубни ташлаб кетмаслиги, терма жамоадаги ишини приоритет масала деб билишини маълум қилди.

— Терма жамоамиз қачон кучлироқ рақиблар билан Тошкентда ўйнайди?

— Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирда Жаҳон чемпионати саралаш мусобақасида қатнашмоқда. Тайёргарлик эса бош мураббийнинг режасидан келиб чиқиб олиб борилади. Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов расмий ўйиндаги бўлажак рақибдан келиб чиқиб, биз учун фойдали бўлиши кутилаётган рақибни танлайди ва бизга мурожаат қилади. Ўз навбатида ЎФА раҳбарияти ва халқаро алоқалар бўлими унинг танлаган жамоаси билан музокаралар ўтказамиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz