Қайднома

Қидирув

Евро-2020 Евро-2021га айланди: Бу нимага олиб келади?

Евро-2020 Евро-2021га айланди: Бу нимага олиб келади?

  23.04.2020 10:43
  0
  307
Евро-2020 Евро-2021га айланди: Бу нимага олиб келади?

Европа футбол ассоциациялари уюшмаси (УЕФА) Евро-2020 турнирини 2021 йилда ўтказишга қарор қилди. Сайёрамизга жиддий таҳдид солиб турган коронавирус балосини бартараф этиш муддати номаълум бўлгани боис, қарорнинг ўринли эканига эътироз билдириш қийин. Ҳатто УЕФА миллий чемпионатларда юзага келган муаммоларга холисона муносабатда бўлганида ҳам, турнир CoVid,19 туфайли ўтказилмаган ва уюшма унинг оқибатларига қарши янада шошилинч тарзда курашишга мажбур бўларди.

Келинг, энди Евро-2020нинг Евро-2021га айлангани қандай оқибатларга сабаб бўлишини кўриб чиқайлик.

УЕФА учун: ЖЧ-2022 турнирининг саралаш мусобақалари.

2021 йилда ЖЧ,2022нинг саралаш мусобақалари гуруҳ босқичи ўтказилиши режалаштирилганди. Саралашнинг 3, ва 4, турлари 4 , 8, июнь саналарида бўлиб ўтиши, 11, июнда эса Европа чемпионати старт олиши белгиланганди. Евро арафасида 2та ҳал қилувчи учрашувда майдонга тушиш ҳар қандай жамоа учун ўта жиддий синов эканлиги аниқ. Демак, саралаш беллашувларининг саналари бошқа муддатга кўчирилиши эҳтимоли юқори.

Миллатлар Кубоги, 2020/21нинг финал босқичи.

Саралаш босқичи беллашувлари етмагандек, Европа Миллатлар Лигасининг финал босқичи ҳам 2021 йилнинг июнь ойига режалаштирилган. Унга биноан, ўз гуруҳларида ғолибликка эришган “А” Дивизионининг 4 етакчи терма жамоаси финал босқичида ўзаро куч синашаётган паллада, қолганлар саралашда орани очиқ қилишлари лозим эди. Бундан хулоса чиқарадиган бўлсак, ЕМК финал босқичининг вақти ЖЧ,2022нинг саралаши каби бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.

Кўплаб янги шартномаларни имзолаш зарурати.

Навбатдаги Европа чемпионати турли мамлакатларнинг 12та шаҳарларида ташкил этилиши лозим эди. Табиийки, турнирнинг муваффақиятли ўтишини таъминлаш учун УЕФАдан жуда кўп учрашувлар ва шартномаларни расмийлаштиришни талаб этарди. Энди унинг ёнига мусобақанинг янги муддатларини белгилаш зарурати ҳам қўшилди. Уюшма Евронинг кўчирилишидан кўриладиган зарарни 400 млн. еврога баҳоламоқда. Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, агар турнир ўтказилмаган тақдирда, зарар янада каттароқ бўларди.

ФИФА учун: Клублар ўртасидаги ЖЧ,2021.

2021 йилнинг 17, июнь , 4,июль кунлари оралиғида ФИФА Хитойда 6 қитъа конфедерацияларидан таклиф этилган 24 жамоа ўртасида КЖЧни ўтказишни мўлжаллаганди. Бироқ Европа ва Жанубий Америка чемпионатлари шу муддатга кўчирилгач, клублар мусобақасини бошқа муддатга кўчиришга тўғри келмоқда. Ҳозирча 3та вариант мавжуд , 2021 йилнинг кейинги ойларида ўтказиш, 2022 ёки 2023 йилга кўчириш.

Клублар учун: Ҳуқуқлар поймол этилмаслигига умид.

Евро-2020 турнирининг кейинги йилга қолдирилиши миллий чемпионатларни рисоладагидек якунлаб олиш имкониятини беради. Қачонки, пандемия нисбатан қисқа вақт ичида бартараф этилса, албатта. Бу адолат нуқтаи,назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар миллий чемпионатлардаги совриндор (Еврокубоклар йўлланмалари) ҳамда элитани тарк этадиган жамоалар миллий Ф.Ф. мутасаддиларининг қарорига асосан аниқланадиган бўлса, норози жамоалар вакилларининг ҳолини бир тасаввур қилинг.

Шунингдек, жорий мавсумда жамоаларни қуйи лигага тушириб юбормаслик, қуйидан 3 эмас, 2 жамоани элитага қабул қилиш таклифи ҳам бўлди. Аммо бу вариантда ҳам қуйи лиганинг 3, жамоасига нисбатан адолатсизликка йўл қўйилади. Хуллас, халқаро арбитраж суди даъво аризаларига кўмилиб кетади.

Ўйинчилар билан қисқа муддатли шартномалар имзолаш.

 УЕФА клублар мавсумини 30, июнда якунлашни режалаштирган. Агар буни амалга ошира олса, футболчилар билан шартномалар муддатини узайтиришга ҳожат қолмайди. Мабодо пандемиядан фориғ бўлиш чўзилиб кетса, мусобақаларни июль ойида якунлашга тўғри келади. У ҳолда шартномаси 30, июнгача бўлган футболчилар нима қилади? Бу вазиятда шартнома муҳлатини мавсум якунига қадар амалдаги иш ҳақини сақлаган холда узайтириш адолатли бўлади.

Ўйинчилар учун:

Жиддий жароҳат олган футболчилар сафга қайтиб, қайта шикастланишдан сақлана олсалар, майдонга тушишлари мумкин, албатта. Жо Аллен (Уэльс), Мемфис Депай (Нидерландия), Мерих Демираль (Туркия), Усмон Дембеле (Франция) ва Николо Заньоло (Италия)лар жиддий жароҳатлар туфайли Еврони ўтказиб юборишга мажбур бўлишарди. Бундан ташқари, Харри Кейн, Маркус Рэшфорд (Англия), Никлас Зюле, Лерой Сане (Германия) ва Поль Погба каби бир қатор футболчилар иштироки ҳам сўроқ остида қолаётганди. 2021 йилда уларнинг савиялари талаб даражасида бўлса, қитъа биринчилигида иштирок этадилар. Шунингдек, допинг туфайли дисквалификация муддати декабрь ойида ниҳоясига етадиган Артём Беседин ҳам Еврода қатнашиш имкониятига эга бўлади. Ўз ўйинлари билан Украина терма жамоасининг ишончини қозона олиш,олмаслиги , алоҳида мавзу.

Терма жамоалар эътиборидаги номзодлар ўзларини кўрсатиш имкониятига эга бўладилар.

Богдан Михайличенко, Назарий Русин, Александр Зубков, Игорь  Харатин, Богдан Леднев, Владлен Юрченко, Александр Филиппов, Владислав Супряга, Дмитрий Иванисеня , бу футболчилар яқин келажакда Украина терма жамоасидан жой олишлари мумкин. Март ойига мўлжалланган ўртоқлик учрашувларига фақат Харатин ва Зубковлар чақирув олишган. Қолганлар Евродан четда қолишга яқин туришганди. Энди уларда Андрей Шевченконинг ишончини қозониш учун қўшимча 1 йил вақт бўлади.

Мухлислар учун: Авиачипталар ва бошпана ҳужжатларини алмаштириш.

Стадионларга кириш чипталари борасида муаммо йўқ , улар 2021 йилда ҳам ўз кучини йўқотмайди. Лекин авиачипталарни алмаштириш , анчайин чигал масала. Лоукостерлар орқали харид қилинган чипталарда уларни қайтариб бериш имконияти кафолатланмаган. Евронинг 1 йилга кечиктирилиши туфайли юзага келган фавқулодда вазият истисно сифатида қабул қилиниш,қилинмаслиги номаълум. Меҳмонхоналарни брон қилиш масаласида муаммолар бўлмаслиги эҳтимоли юқори. Аммо баъзан бронларни бекор қилишнинг иложи бўлмай қолади.

Балки айрим мухлислар ўзлари танлаган шаҳарларга бу йилнинг ёзида ташриф буришар. Бироқ Евро беллашувларини томоша қила олмайдилар. Чунки қитъа чемпионати 1 йилдан кейин ташкил этилади. Тўғри, бу масалада ҳам ҳал қилувчи ҳукмни коронавирус белгилаб беради.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz