Қайднома

Қидирув

Агар мавсум ёпилса...

Агар мавсум ёпилса...

  25.04.2020 01:44
  0
  562
Агар мавсум ёпилса...

Тасаввур қилинг, агар УЕФА жорий мавсумни ҳозирги ҳолатида ёпишга қарор қилса, нима бўлади? Яъни қайси клублар чемпионликни нишонлайди, еврокубоклар йўлланмалари кимларга насиб этади?

Испаниянинг энг обрўси баланд нашрларидан бири АS олдинроқ УЕФА агар ўйинларни давом эттириш иложи топилмаса, барча чемпионатларнинг ҳозирги натижасини расман тан олиб, мавсумни ёпиши мумкинлиги хусусида маълумот тарқатган эди. Ушбу ғояга мувофиқ, айни пайт турнир жадвалининг 1-ўрнида бораётган клубларга чемпионлик мақоми берилади. Еврокубоклар йўлланмалари ҳам айни шу қоида бўйича тақсимланади. Коронавирус таҳдиди пасаймаса, шундай сценарийнинг юзага келиши эҳтимоли йўқ эмас. Тўғри, бу ғайриоддий ечим, аммо замирида озгина асос ҳам бор. Қизиқ, Европа миллий чемпионатлари таҳлили натижаси қандай? УЕФА чиндан ҳам, мавсумни ёпиш ҳақида қатъий қарор қабул қилса, қитъадаги 20та кучли биринчилик якуни қандай натижаларни тақдим этади.

МАВСУМ-2019/2020: ЭҲТИМОЛИЙ ЧЕМПИОНЛАР

Испания — «Барселона» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 2 очко)
Англия — «Ливерпуль» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 25 очко)
Италия — «Ювентус» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 1 очко)
Франция — «ПСЖ» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 12 очко)
Германия — «Бавария» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 4 очко)
Россия — «Зенит» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 9 очко)
Португалия — «Порту» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 1 очко)
Бельгия — «Брюгге» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 15 очко)
Украина — «Шахтёр» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 13 очко)
Туркия — «Трабзонспор» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — йўқ. «Истанбул Башакшеҳир» ва «Трабзонспор» тенг миқдорда очко тўплаган, фақат иккинчиси ўзаро ўйинлар бўйича устунликка эга)
Нидерландия — «Аякс» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — йўқ. АЗ ва «Аякс» тенг миқдорда очкога эга, фақат иккинчиси тўплар нисбати бўйича устунликка эга)
Австрия — ЛАСК (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 3 очко)
Чехия — «Славия» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 8 очко)
Греция — «Олимпиакос» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 14 очко)
Хорватия — «Динамо» Зг. (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 18 очко)
Дания — «Мидтъюлланд» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 12 очко)
Швейцария — «Санкт-Галлен» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — йўқ. «Янг Бойз» ва «Санкт-Галлен» тенг миқдорда очко тўплаган, фақат иккинчиси ўзаро ўйинлар бўйича устунликка эга)
Кипр — «Омония» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — йўқ. «Анортосис» ва «Омония» тенг миқдорда очко тўплаган, фақат  иккинчиси ўзаро ўйинлар бўйича устунликка эга)
Сербия - «Црвена Звезда» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 11 очко)
Шотландия — «Селтик» (энг яқин таъқибчи билан фарқ — 13 очко)

Хўш, AS «теория»си иш берса, еврокубокларга қайси клублар чиқади? Қуйидаги жадвалда «Манчестер Сити»нинг олдига тақиқ қўйилгани эътиборга олинган.

МАВСУМ-2019/2020: ЕВРОКУБОКЛАР МАСАЛАСИ

 

Ассоциация

ЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаши аниқ клублар

ЧЛ ёки ЕЛга чиқадиган клублар

ЕЛ гуруҳ босқичида ўйнаши аниқ клублар

Испания

«Барселона», «Реал», «Севилья», «Реал Сосьедад»

-

«Хетафе», «Атлетико»

Англия

«Ливерпуль», «Лестер», «Челси», «МЮ»

-

«Вулверхэмптон», «Шеффилд Юнайтед»

Италия

«Ювентус», «Лацио», «Интер», «Аталанта»

-

«Рома», «Наполи»

Германия

«Бавария», «Боруссия» Д., «РБ Лейпциг», «Боруссия» М.

-

«Байер», «Шальке»

Франция

«ПСЖ», «Марсель»

«Ренн»

«Лилль», «Реймс»

Россия

«Зенит», «Локомотив»

«Краснодар»

«Ростов»

Португалия

«Порту»

«Бенфика»

«Брага»

Бельгия

«Брюгге»

«Гент»

«Шарлеруа»

Украина

«Шахтёр»

«Заря»

«Динамо» К.

Туркия

«Трабзонспор»

-

«Галатасарой»

Нидерландия

-

«Аякс»

«Фейеноорд»

Австрия

-

ЛАСК

«Рапид»

 

Ушбу ғояда энг катта баҳс-мунозара кўтарадиган масала - бу лигадан тушиб кетиш тизими. Дейлик, Британиянинг спорт таблоиди Sky Sports хабарига кўра, АПЛдан бирота жамоанинг пастга «қуламаслиги» эҳтимоли катта, лекин Чемпионшипнинг икки етакчиси кучлилар қаторига қўшилади ва кейинги мавсум Англия элит дивизионида иштирокчилар сони 22та бўлади. Умуман, бошқа чемпионатларда ҳам шундай йўл тутилса керак агар финиш маррасига етиш имкони топилмаса. Бордию, мавсумнинг ҳозирги ҳолати расман якуний натижа сифатида олинса, қайси клублар пастга тушади?

МАВСУМ-2019/2020: ЛИГАДАН ТУШИБ КЕТИШ МАСАЛАСИ

Испания - «Мальорка», «Леганес», «Эспаньол»
Англия — «Борнмут», «Астон Вилла», «Норвич»
Италия - «Лечче», СПАЛ, «Брешия»
Германия - «Вердер», «Падерборн» (16-ўрин эгаси «Фортуна» регламент бўйича «плей-офф» ўйинида қатнашиши керак, аммо...)
Франция - «Амьен», «Тулуза» (18-ўрин эгаси «Ним» регламент бўйича «плей-офф» ўйинида қатнашиши керак, аммо...)

Агар чемпионатлар шу ҳолатида тугатилса, унда энг кучли 12та лигада қуйидаги футболчилар бош тўпурар мақомини олишади:

Испания - Лионель Месси («Барселона»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - 5та гол
Англия - Жейми Варди («Лестер»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - 2та гол
Италия - Чиро Иммобиле («Лацио»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - 6та гол
Германия - Роберт Левандовски («Бавария»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - 4та гол
Франция - Килиан Мбаппе («ПСЖ»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - йўқ. Виссам Бен-Йеддер («Монако») ҳисобида ҳам 20та гол бор, фақат Мбаппеда ўйинлар сони 6та кам
Россия - Артём Дзюба («Зенит»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - 2та гол
Португалия - Карлос Винисиус («Бенфика»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - 1та гол
Бельгия - Жонатан Дэвид («Гент»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - йўқ. Дьмерси Мбокани («Антверпен») ҳисобида ҳам  18та гол бор, фақат Жонатанда ўйинлар сони 1та кам
Украина - Жуниор Мораес («Шахтёр»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - 4та гол
Туркия - Александер Серлот («Трабзонспор»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - 3та гол
Нидерландия - Стивен Бергхюйс («Фейеноорд»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - йўқ. Сайрел Дессерс («Хераклес») ҳисобида ҳам 15та гол бор, фақат Сайрел ҳисобида ўйинлар сони 2та кам
Австрия - Шон Вейсманн («Вольфсберг»), энг яқин таъқибчи билан фарқ - 5та гол


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz