Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов ва Александр Гейнрих ўртасида "баҳс" юзага келди-я ва...

Вадим Абрамов ва Александр Гейнрих ўртасида "баҳс" юзага келди-я ва...

  23.04.2020 23:09
  0
  329
Вадим Абрамов ва Александр Гейнрих ўртасида

«Тезкор студия» дастурида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва собиқ ҳужумчи Александр Гейнрих ўртасидаги ўзига хос тортишув юзага келди.

— Саша эсингдами терма жамоа йиғинида сен билан баҳс бойлаганмиз: 7/50 югуриш машқини бир дақиқа ичида бажара олмагандинг. Кейин эса буни ҳеч ким қила олмаслигини айтгансан. Мен жавобан «Трактор»нинг исталган футболчиси буни амалга ошира олишини айтганман (Абрамов).

— Айтганингиздек «Трактор» фақат югурарди, бироқ футбол ҳам ўйнаш керак (Гейнрих).

— Ҳа, шундай дегин... Тушунарли.

— Сиз айтаётган нарса — енгил атлетика... Ўша вақтда сизларни «Пахтакор» олиб юрарди.

— Ҳа, албатта. Сизлар ҳар доим 14 киши бўлиб ўйнардинглар. Шу сабаб сизларга қарши ўйнаш қийин эди.

Кейинчалик бу баҳс яна давом этди.

— Саша сен Олимпия терма жамоасида ўйнаганмидинг? (Абрамов)

— Ҳа, бир марта, Эронга қарши. (Гейнрих)

— Ҳисоб қандай бўлганди?

— 5:1.

— Йўқ адашма, 1:5 бўлганди. Жавоб ўйини эса 1:3. Кўрдингми, Саша буларни солиштириб бўлмайди.

— Албатта, ўз уйингда 2:0 ҳисобида олдинда бориб, охирида 2:3 га ютқазишга солиштириб бўлмайди (Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 2012 йил БААга қарши Тошкентдаги ўйини назарда тутиляпти — изоҳ «Дарё»).

— Бу бахтсиз ҳодиса эди. Сўнгги ўйин эди, бундай баҳслар жуда қийин ўтади. Эътиборинг учун, ўша босқичга қадар биздан бошқа ҳеч ким етиб бормаганди. Буни тушуниш учун ўша ўйингача етиб бориш керак. Футбол шуниси билан қизиқ. Бироқ энг муҳими бу қандай юз берганини муҳокама қилиш эмас, шундай ўйинларда иштирок этиш, Саша.

— Мен иштирок этганман. Масалан, ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида. Сизни Жаҳон миқёсида қачон кўрамиз?

— Насиб қилса, 2022 йилда!


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz