Қайднома

Қидирув

Жанубий Корея чемпионати расман 8 майдан бошланадиган бўлди

Жанубий Корея чемпионати расман 8 майдан бошланадиган бўлди

  25.04.2020 15:25
  0
  330
Жанубий Корея чемпионати расман 8 майдан бошланадиган бўлди

Жанубий Кореяда футбол бўйича мамлакат чемпионати 8 майдан старт олади. Бу борада Корея футбол лигаси директорлар кенгаши қарор қабул қилди.

Кореяда мавсум 29 февраль куни бошланиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб қолдирилганди. Мавсумда жамоалар аввал режа қилинганидек 38 ўйин эмас, 27 тадан учрашув ўтказади. Сўнгги ўринни эгаллаган жамоа иккинчи дивизионга равона бўлади. Мавсум аввалида ўйинлар томошабинларсиз ўтади.

Агар мавсум давомида қайсидир жамоа вакилида коронавирус аниқланадиган бўлса, клуб кейинги икки ҳафта мобайнида ўйинларга қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, К-Лигада Икром Алибоев («Сеул»), Достон Турсунов («Пусан Ай-Парк») ва Рустам Ашурматов («Гвангжу») каби ўзбекистонлик футболчилар тўп суради.

Жанубий Кореяда 10 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтириб олган, қурбонлар сони 240 нафарни ташкил этмоқда. 8,6 мингдан ортиқ одам вирусдан халос бўлган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz