Қайднома

Қидирув

Марадонага салбий таъриф ва...

Марадонага салбий таъриф ва...

  27.04.2020 01:12
  0
  406
Марадонага салбий таъриф ва...

ЖЧ- 90 финали (ГФР - Аргентина)ни бошқариб борган рефери Эдгардо Кодесаль ўша тарихий учрашув вазиятларини эсга олиб, Диего Марадонани ўзи учратган энг бадхулқ инсонлардан бири сифатида тилга олди.
«Айрим аргентиналиклар ҳали-ҳамон мен билан ўта салбий муносабатдалар, бу жуда оғриқли. Дейлик, ҳозир оилам коронавирус туфайли йўқ бўлиб кетиши ҳақидаги гапларни эшитяпман. Аслида ўша ўйинда Марадонага бошидаёқ қизил карточка беришим мумкин эди - мадҳия янграётганида ҳақоратлагани учун. Тан оламан, у футболчи сифатида энг яхшилар қаторида эди, аммо ички дунёси ўта ёмон, ёқимсиз... Хуллас, Диего мен ҳаётда учратган инсонлар орасида энг ёмонларидан биридир», - деди Кодесаль Tirando Paredes нашрига берган интервьюсида.

•  Немислар ўша финалда минимал ҳисобда ғалаба қозонишган.

•  Бош ҳакам ўйин давомида Аргентина терма жамоасидан икки футболчини майдондан четлатган.

•  Диего Марадона 1986 йили жаҳон чемпиони бўлган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz