Қайднома

Қидирув

Умидли устозлар учқурлари ёхуд ёш мураббийлар ҳақида...

Умидли устозлар учқурлари ёхуд ёш мураббийлар ҳақида...

  27.04.2020 02:12
  0
  467
Умидли устозлар учқурлари ёхуд ёш мураббийлар ҳақида...

Футболчи сифатида ёрқин из қолдирган Коло Туренинг энди АПЛни мураббий сифатида забт этиш орзусида изланаётганлиги «Соккер.ру» ижодкорларини навқирон мутахассислар фаолиятига эътибор қаратишларига туртки бўлди.

Сергей Семак. 44 ёшда, Россия, «Зенит»

Аввало таъкидлаш жоизки, қуйида ҳали 45 ёшга чиқмаган, лекин нуфузли чемпионатларда муваффақиятли фаолият юритаётган навқирон мураббийлар хусусида тўхталиб ўтамиз. Гарчи Сергей Богданович топ,бешликда эмас, унинг «Зенит»и фақат Россия чемпионатида пешқадамлик қилаётган бўлсада, ҳикояни айнан шу мутахассисдан бошлашни лозим топдик. Биринчидан, гап нуфузи жиҳатидан Европанинг 6 ,7 етакчи чемпионатлари вакиллари ҳақида. Иккинчидан, Семак рўйхатдаги бошқа касбдошларидан фарқли равишда ўз юртида чемпионлик унвонига сазовор бўлган мураббий. Шу боис, уни яқин ўтмишдаги Ганчаренко каби ёш, лекин малакали мураббий сифатида ҳатто хорижда ҳам ҳурмат қилишади.

Афсусланарли жиҳати шундаки, Сергей инглиз тилини билмайди, хорижда ишлаш амалиётига ҳам эга эмас. Аммо «Зенит» билан янада юксакроқ чўққиларни забт этса, мухлису,мутасаддилардан шунга яраша олқиш,мукофотларни олишига шубҳа йўқ. Барча қатори, ёш мураббийлар ҳам камчиликлардан холи эмаслар. Лекин 2 йилда 2 марта шоҳсупага кўтарилиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Женнаро Гаттузо. 42 ёшда, Италия, «Наполи»

«Милан»даги қисқа фаолияти даврида Гаттузонинг зўр жиҳатлари умуман сезилмаганди. Лекин «Наполи»даги дастлабки омадсизликлар ва ижобий силжишлардан кейин муаммо мураббийда эмас, «Россонерлар»нинг ўзида эканлигини ҳамма тушуниб етди. Женнаро эса Анчелоттидан жамоани қабул қилиши билан ўзгарди, ажойиб ғоялар, ғалабалар пайдо бўлди. Албатта, Гаттузони донишманд мутахассислар сирасига киритиш фикридан йироқмиз, футболни қайтадан кашф этишига ва Арриго Саккининг буюклигига даъво қилишига ишониш қийин. Аммо афсонавий Сакки 72да, Женнаро эса атиги 42да. Агар у «Наполи»ни тартибга келтириб, «Ьарселона» тўсиғидан ўта олса, стартдаги омадсизликларни енга оладиган иродали мутахассис эканига амин бўламиз. Худди «Катанья»ни уддалай олмаган, аммо «Атлетико»ни шакллантирган Симеоне каби.

Арне Слот. 41 ёшда. Нидерландия, «АЗ».

«Аякс» мураббийи ҳам кекса эмас, лекин 50ни уриб қўйган. Унинг Эредивизиедаги асосий рақиби эса 41 ёшли Арне Слот. Аввалги мавсумни чемпиондан анча ортда қолган ҳолда 4, поғонада якунлаган жамоа бош мураббийдан ёрдамчиси ихтиёрига ўтдию, тахт даъвогарига айланди. Бошқарувни июль ойида ўз қўлига олган Арне жамоаси 42 учрашувда 88та гол урди. Барча турнирлар ҳисобидан атиги 8 марта имкониятни бой берди, ғалабалар 59,5 %, очколар бўйича чемпион билан тенгма,тенг бормоқда. Слот ишнинг «кўз»ини топиб олди, ҳозирнинг ўзида уни бир вақтлар «АЗ»ни шоҳсупага олиб чиққан ван Галга қиёслашмоқда. Фарқи, Луи фаолиятини якунлади, Арне эса энди бошламоқда.

Гаиска Гаритано. 44 ёшда, Испания, «Атлетик».

Жорий мавсумни муваффақиятли ўтказаётган «Хетафе» ҳамда «Реал Сосьдад» мураббийларининг ёшлари каттароқ. Бильбаоликлар устози анча ёш ва келажаги порлоқ. Гаритано ўз вақтида «Атлетик» ўринбосарлари сафида ўйнаган, кейин Испаниянинг бошқа жамоаларида тўп сурганди. Мураббийлик фаолиятини барвақт бошлаган Гаиска «Эйбар», «Вальядолид» ва «Депортиво»да тажриба тўплади ва шаҳрига қайтди. Бошқа жамоалардаги омадсизликдан кейин «Атлетик»ни Испания Кубогининг финалига олиб чиқди, ҳал қилувчи баҳсда «Реал Сосьедад» билан куч синашади. Анъанага кўра, фақат басклардан шаклланган жамоанинг Ла,Лигадаги мавқеи ҳам қониқарли , Сегундага тушиб кетиш хавфидан холи. Агар Слот шогирдлари мамлакат Кубогини қўлга киритишса, у 2015 йилдан кейинги дастлабки соврин бўлади. 5 йил аввал «Атлетик» Вальверде раҳбарлигида «Барселона»ни 5:1 ҳисобида енгиб, Испания Суперкубогини қўлга киритганди.

Бруно Лаге. 43 ёшда. Португалия, «Бенфика».

 «Бургутлар» ЕЛда «Зенит»ни маҳв этиб, плей,оффга чиқишганди. Бироқ «Шахтёр»га дуч келиб, имкониятни бой беришди. Аммо бу билан Лаге уқувсиз мураббийлар сафига тушиб қолгани йўқ. «Бенфика» доимо барқарор футболни кўрсата олмайди. Лекин ички чемпионатда «Порту»дан бор,йўғи 1 очкога ортда бормоқда. Дарвоқе, «Аждаҳолар» устози ҳам «қария» эмас , Консейсау 46 ёшда. Португалия ва Англияда бош мураббийларга ассистент бўлган Лаго эса 3 ёшга кичик, «Бенфика» томошабоп ўйин кўрсатмоқда. Демак, Бруно , Португалия мураббийлик мактабининг умидли вакили.

Микель Артета. 37 ёшда. Испания, «Арсенал».

Басклар , дилбар халқ. Улар орасидан чиққан мураббийлардан ҳамма хурсанд. Айниқса, ёшларидан. Хаби Алонсо «Реал Сосьедад» ўринбосарларидаги тинимсиз изланишлари билан буюк штурмга ҳозирлик кўрмоқда. Артета эса Гвардиоладан фотиҳа олиб, «Арсенал»даги ўта қалтис лавозимни ўз зиммасига олишга жазм этди. Ишлари ҳозирча бир текисда кетмаяпти. Жумладан, «Тўпчилар» ЕЛ чорак финали йўлланмасини «Олимпиакос»га бой беришди. Шунга қарамасдан, Микель келажаги бор мураббий мақомида қолмоқда. Эҳтимол, у ҳозир ҳеч кимнинг юраги дов бермайдиган мураккаб вазифани уддалашга бел боғлагандир. Лекин ўз нуқтаи,назарига, асосли ғояларига эга эканлигига шубҳа йўқ.

Фрэнк Лэмпард. 41 ёшда. Англия, «Челси».

Англиялик навқирон мураббий «Дерби Каунти» билан дебютини нишонлаб, жамоани элитага олиб чиқиш арафасида эди. Бироқ қадрдон клубининг таклифини рад этишни ўзига эп кўрмади. Грановская ва Роман Абрамовичлар Лэмпардни энг тўғри қарор деб ўйлашгани маълум эмас. Аммо Лондондаги дастлабки қадамлари уни ҳисобдан чиқаришга шошилмаслик кераклигини кўрсатиб турибди. Хатоликлар, тўғри қарорлар билан алмашиб турди, албатта. Ахир собиқ ярим ҳимоячида Сульшердаги тажриба йўқ эди,да. Оле,Гуннар 45да бўлгани учун рўйхатдан четда қолди, Фрэнк эса тез орада ўз йўлини топиб олиши мумкин. Агарда мутассаддилар унга ишлаш имкониятини беришса, албатта.

Масело Гальярдо. 44 ёшда. Аргентина, «Ривер Плейт».

«Ривер Плейт» ва «Монако»даги ёрқин ўйинлари билан донг таратган собиқ ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳозир забардаст мураббийга айланиш жараёнида. Уругвайда футболчилик фаолиятига нуқта қўйгач, мураббий сифатида чемпионликка эришди, кейин Буэнос,Айресдаги жонажон клубига қайтди. Гальярдо даврида «Ривер Плейт» 2 марта Аргентина Кубогига сазовор бўлди, Жанубий Америка Кубоги ( ЕЛнинг уммон ортидаги нусхаси) турнирида ғолиб чиқди ва Либертадорес Кубогининг финалига қадар етиб борди. Ўтган йилда бўлиб ўтган ўша ҳал қилувчи баҳсда тажрибали Жорже Жезуснинг «Фламенго»си  «Ривер Плейт»дан устун келганди.

Ҳозирда Гальярдо Европадан таклиф кутмоқда. Навбатдаги Симеонега айланиш учун барча фазилатларга эга. Фақат ўйин фалсафаси тамоман ўзгача.

Андре Виллаш,Боаш. 42 ёшда. Португалия, «Марсель»

У қайтди! Рўйхатимиздаги энг совриндор мураббий , «Порту» билан 4та, жумладан, ЕЛ Кубогини, «Зенит» билан 3та мусобақада ғолиб чиққан, «Тоттенхэм»ни уддалай олмаган (бу ажабланарли ҳол эмас), «Челси»да эса «ботаник»лик фазилатини ҳаддан ташқари кўп намойиш этган мутахассис Хитойдаги қисқа фаолиятдан сўнг топ,бешликка қайтишга ўзида куч топа олди. «Марсель» жорий мавсумда 2, ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди. Тўғри, бунда жамоани мунтазам равишда олдинга тортаётган Димитри Пайенинг ҳиссаси сезиларли. 46 ёшли Томас Тухелнинг «ПСЖ»сига АВБ жамоаси муносиб рақиб эмас , Париж гранди анча илгарилаб кетишга улгурган. Навқирон мураббий учун забт этилмаган чўққилар етарли, ундан фақат янада кўпроқ тер тўкиш талаб этилади, холос.

Симоне Инзаги. 43 ёшда. Италия, «Лацио».

«В» сериясида етакчилик қилаётган «Беневенто» бош мураббийи «Пиппогол»нинг укаси акасидан ортда қолмаслик учун «Ювентус»дан чемпионлик унвонини тортиб олиши талаб этилади. Бунинг учун аввало Италия чемпионатини охирига етказиш имконияти бўлиши лозим. Симоне «Кальчо» пешқадамини бир неча марта енгишга муваффақ бўлди. «Лацио» эса «Интер» каби қудратли таркиб ва молиявий имкониятларга эга бўлмасада, ривожланишда давом этмоқда. Кубок мусобақасида ғолиблик нақд бўлди, жамоанинг ўзига хос услуби шаклланди. Қисқаси, кичик Инзаги , Италиядаги энг ёрқин, дунёдаги энг ёрқинларнинг бири бўлган мураббий. Ўз ёш тоифасида, албатта. Айниқса, шогирдларини руҳлантиришнинг ҳадисини олган.

Юлиан Нагельсманн. 32 ёшда. Германия, «РБ Лейпциг».

Ўта ноёб қобилиятга эга бўлган мутахассис. У германиялик касбдошлари орасида жуда тез ўзини намоён эта бошлади, «Хоффенхайм» билан самарали фаолият юритди. Энди «РБ Лейпциг» билан ЕЧЛнинг чорак финалига кўтарилди. Бундан ташқари, ички чемпионатда «Кумуш товоқ»ни қўлга киритиш имконияти ҳам ҳозирча бой берилгани йўқ.

Албатта, Нагельсманн ҳали ўзининг юксак савияли эканлигини исботлай олгани йўқ. Тўғри, у ўз малакасига ортиқча баҳо берган ҳам эмас, ўзини Моуриньодан устун қўяётгани йўқ. Бироқ гап ғайри,табиий иқтидорга эга бўлган замонавий мураббийлар ҳақида бормоқда. Юлиан статистик таҳлилларга, тактик ишланмалар ва замонавий технологияларга катта қизиқиш ва ишонч билан ёндашади. Футболимиз келажаги унга ўхшаган изланувчан, серғайрат ва тиниб,тинчимас ёшлар қўлида. Ахир Юлиан эндигина 32га чиқди, ҳатто Глушаковдан ҳам ёшроқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz