Қайднома

Қидирув

«Шўртан» 70 нафардан ортиқ ишчиларига 4 ойдан бери иш ҳақи бермаяпти, муаммолар кўп…

«Шўртан» 70 нафардан ортиқ ишчиларига 4 ойдан бери иш ҳақи бермаяпти, муаммолар кўп…

  27.04.2020 23:15
  0
  261
«Шўртан» 70 нафардан ортиқ ишчиларига 4 ойдан бери иш ҳақи бермаяпти, муаммолар кўп…

“Nasafnews” ахборот порталига Ғузор туманидаги “Шўртан” футбол клуби таркибидаги стадион ва спорт мажмуасининг бир гуруҳ ишчиларидан мурожаат келиб тушди. Туманда ҳордиқ чиқариш масканлари жуда камлиги боис, футбол Ғузор халқининг бирдан бир овунчоғи эди. «Шўртан» футбол клуби олий лига бахсларида жавлон ураётган маҳалда, стадионга мухлислар оқиб келар, ҳаттоки, бўш ўриндиқ топиш муаммога айланар эди. Афсуски, сўнгги йиллардаги раҳбарларнинг эътиборсизлиги сабабли, шундай клуб «про-лига»да зўрға жон сақламоқда.

Ғузор марказий стадиони ишчиларига 4 ойдан бери иш ҳақи берилмаяпти. Мурожаатни ўрганишга борганимизда, стадион ходимларининг бир неча ойдан бери маош олишмаётганига қарамай, ўз ишларини сидқидилдан бажаришаётганига гувоҳ бўлдик.

-Стадион ва спорт мажмуаси ғузорлик ёшларнинг соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида қурилган,-деб гап бошлади Стадион директори Искандар Бўриев.-Бироқ, «Ўзбекнефтгаз» ташкилотининг йиллик сметани тасдиқламаётгани ишчиларни 4 ойдан бери ойликсиз қолаётганига сабаб бўляпти. Коронавирус балоси сабаб, халқимиз бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиши уқтирилаётган пайтда, халқни ўйламайдиган айрим раҳбарлар сабабли, ишчилар ойликсиз яшашга мажбур бўлмоқда. Муаммони ҳал қилиш учун, Президент халқ қабулхонасига, Олий Мажлис Сенати раисига, Бош прокурорга мурожаат қилдик. Аммо афсуски, ҳалигача муаммомиз ижобий ечимини топганича йўқ.

Стадионни кўздан кечириб, ишчиларнинг фидойи эканлигига тан бердик. Стадион майсаси бемалол юртимизнинг исталган майдонлари билан беллаша олади. Ўриндиқлар футбол учрашувлари ўтказилмаётган бўлса-да, топ-тоза. Атрофда дарахтлар ва гуллар экилган. Ишчилар ойликсиз яшаётган бўлишса-да, ўз ишларини сидқидилдан бажаришмоқда.

-Боқувчим йўқ, 4 нафар фарзандим бор. Шу ҳалол меҳнатим билан болаларимни отасиз катта қилиб келяпман. Ҳамма жойда карантин бўлса-да, биз санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаб келмоқдамиз. Аммо алам қиларлиси, 4 ойдан бери пулдан дарак йўқ. Болаларим билан қийналиб қолдик, – дейди ишчилардан бири Замира Ойимова. -Марказий стадионда 25 йилдан бери ишлайман,лекин ҳали бундай оғир вазиятга тушмаган эдик. Футболимиз жон бермоқда. 1994 йилда ташкил топган футбол клуби 2019 йилгача «Шуртаннефтгаз» ҳомийлиги асосида фаолият кўрсатиб келаётганди, – дейди Шокир Норматов. Карантин вақтида машғулотлар тўхтатилган бўлса-да, биз ишчи ходимлар ишлаяпмиз. Лекин мана 2020 йил ҳисобидан ойлик олмадик. Эрта беради, бугун беради дейишади. Лекин аниқ гапирадиган одам йўқ.

Маълум бўлишича, клубнинг муаммоси фақатгина ишчи ходимларга иш ҳақи берилмаётганида эмас, футболчи, менежер, мураббийлар ҳам 2020 йил давомида ойликсиз фаолият кўрсатган. Айни пайтда карантин сабабли машғулотлар тўхтатилган бўлса-да, клубнинг айрим футболчилардан йиллик қарзлари ҳам бор.

-4 ой эмас декабрь ойида ҳам, 2018 йилда ҳам ҳали айрим футболчиларга иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган, – дейди жамоанинг амалдаги бош мураббийи Асрор Алиқулов. 2020 йил ҳисобидан фақат бир марта аванс берилди. Ишчиларга ҳам маош берилмаяпти.Биз бу масалада раҳбариятни огоҳлантирдик. Менимчса тез орада бу муаммо ечилса керак. -Ишчилар иш ҳақини талаб қилаётгани бор ҳақиқат. Улар айни карантин даврида ҳам ишламоқда.Лекин раҳбариятга билдириш берганимизда ойнинг охиригача бу муаммо ечилади, деб айтишди. Шу туфайли кутиб турибмиз,- дейди клуб менежери Шамил Ярулин. Жамоадаги бу муаммолар анчагина илдиз отиб, чигаллашиб улгурган. Бош мураббий ва менежер билан суҳбат давомида улар эндиликда «Шуртаннефтгаз» таркибига кирмаслигини, жамоага ҳомийлари томонидан маблағ ажратилмаслигини ҳам қўшимча қилди. Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси 1-вице президенти Норқул Дамиров бу фикрни рад этди. – Футбол ассоциацияси клубларни иш ҳақини тўлаб берадиган ташкилот эмас. Клубга  «Шуртаннефтгаз» ҳомийлик қилади. Карантин бўлгани учун айни пайтда иш ҳақида муаммо бўлаётган бўлиши мумкин,- дейди Норқул Дамиров. Ҳомийлар кучи билан қурилган футболнинг бугун синиб бориши, ишчиларнинг ойлаб, футболчиларнинг йиллаб маош олмаслиги Ғузор футболининг тақдирига хавф солмоқда.
Аслида вилоят футбол ассоциацияси, ҳокимликлар бу муаммога шу пайтгача кўз юмиб келгани ҳаммасидан ҳам аянчлироқ.
Айниқса, карантин даврида 70 нафар ишчининг иш ҳақисиз ишлашини энди бир тасаввур қилиб кўраверинг.! Маълумот учун, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев жорий йил 17 февраль куни “Насаф”, “Машъал” ҳамда “Шўртан» футбол жамоаларининг футбол мутасаддилари, футбол мухлислари ҳамда футболга алоқадор барча шахслар билан учрашганди. Учрашувда вилоятда футбол соҳасини янада кучайтириш масаласи кўндаланг қўйилганди.


Манба: www.nnews.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz