Қайднома

Қидирув

Футбол тарихидаги энг омадсиз футболчи ким?

Футбол тарихидаги энг омадсиз футболчи ким?

  28.04.2020 15:55
  0
  351
Футбол тарихидаги энг омадсиз футболчи ким?

Испаниянинг машҳур "Marca" нашри футбол тарихидаги энг омадсиз футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Ушбу рейтингнинг юқори поғонасини "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Хавьер Маскерано эгаллади. У фаолияти давомида жами 11 та финални бой берган - 5 бор терма жамоа билан, 6 бор эса клуб миқёсидаги турнирнинг ҳал қилувчи учрашувида мағлуб бўлган.

Франция терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра футболчилик фаолияти давомида 4 бор ЕЧЛ финалида енгилган бўлиб, ушбу рейтингнинг 2-поғонасидан жой олди.

Голландия терма жамоаси ва "Бавария"даги ажойиб ўйинлари орқали яхши таниш бўлган Арьен Роббен эса 6 финални бой берган - 2 ЕЧЛ, 3 Суперкубок ва ЖЧ финали.

Шунингдек, ўнликдан Алессандро Дель Пьеро (3 ЕЧЛ ва Евро-2000), Лотар Маттеус (2 ЖЧ, 1 ЕЧЛ), Гонсало Игуаин (ЕЧЛ, икки Копа Америка ва ЖЧ-2014), Жанлуижи Буффон (учта ЕЧЛ ва Антони Де Авила (2 та Либертадорес кубоги) каби футболчилар ҳам ўрин олишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz