Қайднома

Қидирув

АПЛ келаси йилнинг январ ойигача бўш стадионларда ўтказиши мумкин

АПЛ келаси йилнинг январ ойигача бўш стадионларда ўтказиши мумкин

  01.05.2020 23:06
  0
  172
АПЛ келаси йилнинг январ ойигача бўш стадионларда ўтказиши мумкин

АПЛ мавсумни қайта тиклаши учун қандай қийинчиликларга дуч келиши маълум бўлди.

Биринчидан, 2019/20 мавсум ўйинларини охиригача ўйнаб қўйиш учун 66 мингга яқин коронавирус тестини ўтказиш керак бўлади. Англия футбол лигаси жамиятнинг бундай чораларини тушунмаслигидан қўрқмоқда ва бу Англия футболи учун фалокатга айланади.

Иккинчидан, мухлислар стадионга фақатгина 2021 йилнинг январь ойидан келишлари кутилмоқда.

Учинчидан, Англия клубларининг 800 дан ортиқ ўйинчилари шартномаси 30 июнь кунига якунига етади. ФИФА нинг футболчилар билан келишувни жорий мавсум якунига қадар узайтиришни маслаҳат берган бўлсада, клублар ушбу футболчиларга маош тўлай олишига шубҳаланмоқда.

Аввалги маълумотларга кўра, АПЛ клублари 18 май куни тўлақонли машғулотлар ўтказишга русхат бериши мумкин, 8 июндан эса учрашувлар қайта тикланади.

Буюк Британияда 171 790 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилган. Уларнинг 26 811 таси вафот этди.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz