Қайднома

Қидирув

Марсело «Реал»дан кетиш ҳақида ўйламаяпти

Марсело «Реал»дан кетиш ҳақида ўйламаяпти

  02.05.2020 12:32
  0
  84
Марсело «Реал»дан кетиш ҳақида ўйламаяпти

«Реал»нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело яқин орада клуб билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, бундай гап-сўзлар асоссиз эканлигини таъкидлади. «Ҳа, «Ювентус» билан шартнома тузишим ҳақидаги гапларни анчадан буён эшитяпман. Одамлар нималарни ўйлаб топмайдилар-а... Ҳақиқат шуки, айни пайт «Реал»дан кетишни истамайман ва ўйлайманки, клуб ҳам мени сотмайди. Бу ерда ҳамон ўзимни яхши ҳис этяпман. Албатта, бошқа жамоаларнинг хизматимга қизиқаётганини эшитиш ёқимли, лекин қайтараман, «Ювентус» ҳақида ҳеч нарса билмайман», — бу Марселонинг «Инстаграм» эфирида ўзи ҳақидаги гапларга берган изоҳи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz