Қайднома

Қидирув

«Кёльн»да уч нафар бемор

«Кёльн»да уч нафар бемор

  02.05.2020 14:45
  0
  213
«Кёльн»да уч нафар бемор

«Кёльн»нинг уч нафар вакили (футболчи, мураббий ва клуб ходими)да коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар тарқатди. «Пайшанба куни «Кёльн»нинг барча мураббий ва футболчилари, шунингдек, ходимлари коронавирусга тест топширишди. Афсуски, 3 кишининг тести ижобий натижа берди, лекин уларда хасталикнинг қандайдир аломати йўқ. Шундай экан, натижалар соғлиқни сақлаш органлари масъуллари томонидан таҳлил қилинади. Вирус борлиги аниқланган 3 киши уй шароитида 14 кунлик карантинга олинади. «Кёльн» жабрдийдаларнинг шахсий ҳаётига ҳурмат нуқтаи назаридан уларнинг шахси хусусида ҳеч қандай маълумот бермайди», - дейилади клуб хабарида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz