Қайднома

Қидирув

Хименес АПЛда қолмоқчи, фақат...

Хименес АПЛда қолмоқчи, фақат...

  03.05.2020 07:39
  0
  198
Хименес АПЛда қолмоқчи, фақат...

«Вулверхэмптон» ҳужумчиси Рауль Хименес АПЛда қолишни режалаштираётганини маълум қилди. 28 ёшли мексикалик шунинг баробарида «Реал» ёки «Барселона» таклифидан сира юз буролмаслигини алоҳида таъкидлади. «Ижтимоий тармоқлар орқали гап-сўзлар, хабарларни билиб турибман. Ҳозирга қадар мени «Реал», «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» каби клубларга «юборишди». Ҳар куни хизматимга қизиқаётган янги жамоа ҳақида ўқийман. Бундай ҳолатда хотиржамликни сақлаб қолишим муҳим. Ўйиним ҳақида гапиришяптими, демак, ҳаммасини яхши уддалаяпман. Умуман олганда, фаолиятимни Англияда давом эттиришни истайман. Чунки бу ерда бахтиёрман, лигага мослашиб олдим ва барчаси ёқмоқда. Лекин тассаввур қилайлик, эртага «Реал» ёки «Барселона»дан таклиф тушса, табиийки, бундай имкониятни қўлдан чиқармайман. Агар бу ерда қолсам ҳам, жамоа бидлан ЧЛ йўлланмаси учун курашамиз. АПЛда ғалаба қозониш мушкул, лекин биз ЕЛ 1/8 финалига чиққанимизни ҳам унутмаслик керак. Ўйлайманки, «Вулвз» сафига қўшилиб, тўғри қилдим ва бу қароримдан асло афсусланмайман», — деди Хименес ESPN журналистларига.

- Рауль Хименес жорий мавсум АПЛ доирасидаги 29та ўйинда қатнашиб, 13та гол уришдан ташқари, 6та самарали узатма муаллифига айланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz