Қайднома

Қидирув

Моу ҳам йиғлаган...

Моу ҳам йиғлаган...

  03.05.2020 09:49
  0
  185
Моу ҳам йиғлаган...

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо фаолияти давомида бир марта йиғлаганини тан олди. «Беназир»нинг айтишича, бу воқеа «Реал» бош мураббийи лавозимида ишлаган вақти юз берган. Жозе ўшанда жамоаси ЧЛ-2011/2012 «плей-офф» босқичида «Бавария»га пенальтилар сериясида ютқазганидан кейин эҳтиросларини жиловлай олмаган ва аламидан кўз ёши тўккан. «Афсуски, футболда аламли кунлар ҳам бўлади. Роналду, Кака, Рамос - булар менда ҳеч қачон шубҳа уйғотмаган 3 нафар етакчи, лекин улар ҳам аввало, инсонлар. Рости, ўша оқшом мураббийлик фаолиятим давомида биринчи ва охирги марта ўйиндан кейин йиғлагандим. Барчаси эсимда. Ёрдамчи мураббий Айтор Каранка билан машинада уйим олдида тўхтаб, иккимиз ҳам йиғлагандик. Чунки мағлубият оғир ботганди, зеро, ўша мавсум жамоамизга тенг келадигани йўқ эди», - деди Моуриньо.

Ўша пенальтилар сериясида «Реал»дан Кака, Криштиану Роналду ва Серхио Рамос гол уролмагандилар.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz