Қайднома

Қидирув

Яна Блаттер масаласи

Яна Блаттер масаласи

  03.05.2020 21:38
  0
  213
Яна Блаттер масаласи

ФИФА Швейцария прокуратурасидан ташкилотнинг собиқ президенти Йозеф Блаттерга нисбатан тергов ишларини давом эттиришни сўради. Бу ҳақда Le Monde хабар бермоқда. Эслатма, Швейцария федерал бюро юстицияси 2015 йили ўша пайт ФИФА президенти лавозимини эгаллаб турган Блаттерга қарши иш очганди. Аниқроғи, унинг 2011 йили УЕФА раҳбари Мишель Платини ҳисоб рақамига 2 миллион Швейцария франки ўтказиб бергани шубҳа остига олинди. Шунингдек, Блаттерга Кариб футбол иттифоқи (CFU) билан 2010 ва 2014 йиллардаги ЖЧ телетрансляцияси сотуви бўйича тузилган шартномада қаллоблик ишлатганлик айблови эълон қилинди. Шу йил апрелда ОАВ Швейцария прокуратураси Блаттернинг телеҳуқуқларни CFUга сотишга боғлиқ ишини ёпмоқчи эканлиги хусусида хабарлар тарқалди. «Расмий мурожаат йўллаб, қатъий ҳолда тергов ишларини давом эттиришни сўрадик. Айбдорлар жазо олишлари учун ФИФА юридик нуқтаи назардан қўлидан келган барча ишларни бажаришга тайёр», — дейилади ФИФА баёнотида. Эслатма, Блаттер ўша можаролар ортидан 8 йил муддатга футболдан четлаштирилганди. 2016 йилнинг февралида эса ФИФА Апелляция қўмитаси жазо муддатини 6 йилга қисқартирди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz