Қайднома

Қидирув

Словакия лигаси - биринчи!

Словакия лигаси - биринчи!

  05.05.2020 16:25
  0
  278
Словакия лигаси - биринчи!

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази - CIES Football Observatory мутахассислари жаҳоннинг 93та юқори лигасида ўйнайдиган 1292та жамоани ўрганиб чиқиб, қаерда 21 ёшдан кичик футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти берилишини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, бу борада Словакия чемпионати 1-ўринда. Мамлакат элит лигасида жами ўйин вақтидан 29,0 фоизи ёш футболчиларга тақдим этилмоқда. Янги Зеландия ва Ирландия чемпионатидаги кўрсаткич ҳам чакки эмас - 28,8 фоиз (2-3-яхши натижа). Россия Премьер-лигаси эса 57-ўринда - РПЛда ёш футболчилар ўртача ҳисобда 11,3 фоиз ўйин вақтига эгалар. Россияда бу борада ЦСКА (56,3 фоиз ўйин вақти) олдинда. Айтиш ўринли, жаҳон миқёсида ёшларга кўп вақт тақдим этиш борасида 11-яхши натижа айнан «армиячилар»га тегишли. Эътиборли томони, Европанинг 4та етакчи лигаси ёшларга ўйин амалиёти бериш масаласида РПЛдан орқада: Германия Бундеслигаси - 66-ўрин (9,8 фоиз), Англия Премьер-лигаси - 74-ўрин (8,5 фоиз), Италия «А» серияси - 76-ўрин (7,7 фоиз), Испания Ла Лигаси - 79-ўрин (7,0 фоиз). Кучли 5та миллий чемпионат қаторига кирадиган Франция лигаси эса жаҳон миқёсида 36-ўрин (15,0 фоиз)ни эгаллаб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz