Қайднома

Қидирув

«Эйбар» хотиржам эмас

«Эйбар» хотиржам эмас

  06.05.2020 16:43
  0
  226
«Эйбар» хотиржам эмас

«Эйбар» клуби футболчилари ва мураббийлари мавсум коронавирус пандемияси шароитида давом эттирилишидан чўчишмоқда. Ла Лига раҳбарияти жамоалар шу ҳафта машғулотларга қайтиши мумкинлигини эълон қилгач, «Эйбар» вакиллари эртасигаёқ ўз саломатликларини хавф остига қўйишдан чўчишаётгани хусусида баёнот беришди. «Ҳа, фаол машғулотларни тиклашдан чўчияпмиз, чунки соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча экспертларнинг асосий маслаҳатларига амал қилиш мушкул. Ахир машғулотларда қанақасига жисмоний масофа  сақлаш мумкин? Хуллас, энг севимли ишимиз билан шуғулланиб, вирус юқтириб олишимиз ва уни оилаларимиз, дўстларимизга ташишимиз эҳтимолидан хавотирдамиз», - дейилади «Эйбар» футболчилари ва мураббийлари тайёрлаган баёнотда. Клуб вакиллари шунинг баробарида ҳафталик машғулотлар тартиби олдингидек бўлишини маълум қилишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz