Қайднома

Қидирув

Сане ва «Бавария» ўртасида келишув

Сане ва «Бавария» ўртасида келишув

  06.05.2020 15:54
  0
  266
Сане ва «Бавария» ўртасида келишув

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Сане «Бавария» сафини тўлдиришга яқин. Футболчи ва клуб вакиллари 5 йиллик шартнома масаласида дастлабки келишувга эришишди. «Бавария» германиялик футболчини ёзда нисбатан арзон баҳода сотиб олишни режалаштирмоқда. Sport Bild нашри маълумотига қараганда, мюнхенликлар «Манчестер Сити»га Сане трансфери учун кўпи билан 40 миллион евро тўламоқчилар. Лекин «Бавария» раҳбарияти ушбу келишув чамаси 60 миллион еврога тушишини тушуниб турибди. Асосийси, «Бавария» мутасаддилари - Оливер Кан ва Ҳасан Салихамижич музокара жараёнини бошлашга тайёрлар. Sport Bild нашрининг футбол бўлими бош муҳаррири Кристиан Фальк «Твиттер» орқали «Бавария» аввалига 40 миллион евро таклиф этишини тасдиқлади.

•          Лерой Саненинг бозордаги баҳоси - 100 миллион евро.

•          Германиялик футболчи тиззасидаги оғир жароҳат туфайли ўтган йилнинг август ойидан буён расмий ўйинларда қатнашмаяпти.

•          Олдинроқ «Бавария» бош мураббийининг шахсан ўзи Сане билан гаплашиб кўргани айтилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz