Қайднома

Қидирув

Жасур Яхшибоевдан иккинчи «дубль» ва...

Жасур Яхшибоевдан иккинчи «дубль» ва...

  12.05.2020 16:15
  0
  636
Жасур Яхшибоевдан иккинчи «дубль» ва...

Коронавирус пандемиясига қарамай, ҳамон давом этаётган Европадаги ягона лига - Беларусь чемпионати 8-турида «Слуцк» майдонига сафар уюштирган «Энергетик-БГУ» клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги очколарни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Диққатга сазовор томони, меҳмон жамоанинг ҳар икки голига ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев муаллифлик қилди. Аввалги турда ҳам пенальтидан фойдаланган легионеримиз бу сафар 16 ва 28-дақиқаларда белгиланган 11 метрли жарима зарбаларини аниқ амалга оширди. Иккинчи пенальтини айнан Жасурнинг ўзи ишлаганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Шу билан Яхшибоевнинг Беларусь чемпионатидаги голлари сони 6тага етди ва у тўпурарлар пойгасида пешқадамлардан бири бўлиб турибди. Жасур «Слуцк» билан ўйинда 90 дақиқа тўп суриб, иккинчи марта «дубль» қайд этишдан ташқари, ҳакам томонидан огоҳлантирилган бўлса, «талабалар» сафидаги яна бир ҳамюртимиз - Шаҳбоз Умаров танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.

 

1-ТУРДАН КЕЙИН

Беларуслик журналистлар 1-тур ўйинидан кейиноқ русчада унча яхши сўзлашолмайдиган Жасурдан интервью олишни пайсалга солишмаганди. «Ҳа, Яхшибоев учун ўзга тилда саволларга жавоб қайтаришдан кўра, БАТЭдаги номдор ҳимоячиларни алдаб ўтиш анча осон экан», - деб ёзишди мухбирлар. Умуман олганда, «Энергетик» - БАТЭ ўйинидан ке­йин интернет оламида ҳазиломуз ва мақтовга йўғрилган чиқишлар кўпайди. Табиийки, улар ичида «дубл»га эришган Жасурга тегишлилари ҳам етарли эди: 

- Ёш ўзбекнинг «Энергетик-БГУ»даги старти Шкуринникидан ҳам ажойиб чиқди: 8 дақиқа ичида БАТЭ дарвозасига 2та гол!

- «Талабалар»нинг 7-рақамли ўйинчиси шунчалик яхши ўйнадики, шубҳалар пайдо бўлди (Gradient иловасида Жасурнинг суратини жойлаб, унинг Антуан Гризманнга ўхшашига эътибор қаратишди). Ҳаммаси аниқ: Яхшибоев - бу Гризманн.

Мухбир: - БАТЭ нимаси билан ҳайрон қолдирди?

Яхшибоев: - Қачон БАТЭ билан ўйнаймиз? Бугун ҳаваскорларга қарши машғулот ўтказдик, деб ўйлабман...

- Ёш Яхшибоевнинг сурати топилди (Жасурнинг «Пахтакор»дан ўтганини ҳам унутишмади, Россиянинг «Ералаш» тележурнали сонларидан бирида кўрсатилган ёш болакай «Пахтакор чемпион» ёзувли тахта кўтариб тургани тасвирланган сурат интернетга жойлаштирилди).

ЯХШИБОЕВНИНГ PRESSBALL НАШРИГА БЕРГАН ИНТЕРВЬЮСИ 

- Билишимизча, Чинозда туғилгансиз. Ҳаттоки, профессионал клуби йўқ шаҳарда қандай футболчи бўлгансиз?

- Ҳа, у ерда чиндан ҳам, жамоа йўқ, лекин ҳамиша «Пахтакор»га мухлислик қилганман. Бунда ажабланадиган томони йўқ - Чиноз шаҳри ва Тошкент орасидаги масофа чамаси 60 километр, холос. 7 ёшимдан деярли ҳар куни пойтахтга қатнаганман - «Пахтакор» футбол мактабида шуғулланиш учун. Тонгда «электричка»да борардим, кечқурун яна шу транспортда ортга қайтардим. қисқаси, бир томонга етиб бориш учун 1,5 соат кетарди. Бошида машғулотларга бувим ҳамроҳлигида борардим. Ота-онам нима билан шуғулланишган? Уларнинг ишлари бор. 7-синфда ўқиётганимда эса, Тошкент­га кўчиб ўтиб, таҳсилни «Пахтакор» интернатида давом эттирдим.

- Беларусга қандай келиб қолдингиз?

- Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Пахтакор»дан АГМКга ўтдим - ижара келишуви асосида. Олмалиқда мен каби «Энергетик» сафига қўшилган Шаҳбоз Умаров билан бирга тўп сурдик. Жамоада яна беларуслик Влад Касминин ҳам бор эди. Очиғи, Ўзбекистонда бошқа ўйнашни ўзим истамадим. Яъни Европага йўл олиш вақти келганини тушунгандим. Худди Илья Шкуриндек «Энергетик» орқали ЦСКАга ўтиш? Нега энди мумкин эмас. Насиб этсин. Хуллас, агентим билан гаплашганимда, у Анатолий Иванович Юрьевич ҳақида гапириб берди: «Бир бобо бор, сендан яхши футболчи чиқаради. Сен билан озгина ишлайди ва жисмонан бақувват футболчига айланасан». Ўшанда олдимда Жанубий Кореяга кетиш варианти ҳам бор эди. 2 йил олдин Осиё чемпионатида ғалаба қозонган айрим жамоадошларим айнан Кореяга йўл олишган. Мен эса охирида бош тортдим. қайтараман, Европада ўйнашни маъқул кўрдим. Ҳар ҳолда, бошқа савия, бошқа даража.

- Кўриниб турибди, чакки футболчи эмассиз. қизиқ, нима учун «Пахтакор»да қолмадингиз?

- Жамоа бош мураббийи билан келишолмадик. Айни пайт «Пахтакор»ни Шота Арвеладзе бошқармоқда. У вақтида «Аякс» сафида муваффақиятли ўйнаган, анча танилган. Афсуски, Арвеладзе менга етарли ўйин амалиёти бергани йўқ. Кўпинча ўйин тугашига 10 дақиқача қолганида майдонга тушира бошлагач, АГМКга ўтишни лозим топдим. Дарвоқе, бу жамоада ҳам яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири мураббийлик қилмоқда - Миржалол қосимов.

- Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозониш нечоғли ёқимли?

- Ўзгача ҳиссиётлар! Мамлакат чемпионатида тўп суриш ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш ўртасида фарқ жуда катта.

-  Охирги марта қачон «дубль» қайд этган эдингиз?

- Айнан Хитой мезбонлик қилган Осиё чемпионати чорак финалида 2та гол ургандим. Ўшанда Япония термасини 4:0 ҳисобида енгганмиз. Кейинги раундда  қўшимча бўлимларда урилган голлар эвазига Жанубий Корея термасини мусобақадан чиқариб юбордик. Тўғри, корейслар сафида Сон Хюн Мин йўқ эди. Тўғри, у билан Осиё ўйинлари доирасидаги баҳсда тўқнаш келганман.

- Владимир Иванович Белявский сизни бутун Осиёда яхши танишларини айтди.

- Ўйлашимча, шундай бўлса керак. Ҳар ҳолда, кўчада таниб қолишлари одатий ҳолга айланган.

- Беларусь чемпионатидаги дебютингиз ажойиб чиқди. БАТЭ дарвозасига 2та гол! Таассуротлар қандай?

- БАТЭ - кучли рақиб. Бу жамоанинг ЧЛдаги ўйинларини кузатганман. Анчадан буён шундай кучли рақибга қарши тўп суришни хоҳлаётгандим. қийин бўлишини кутгандим, шундай бўлди ҳам. Лекин БАТЭ бор имкониятини намойиш этолмагандек туюлди. Рақибларимиз негадир 100 фоиз куч билан ҳаракатланолмадилар. Чемпионатдаги гранд жамоани мағлубиятга учратдик. Бу жанговар руҳиятимизни кўтарди ва янги-янги ғалабаларга илҳомлантирди. Ўйлайманки, исталган жамоани енгишга қодирлигимизни англаб етдик.

- Фамилиянгиз қандай талаффус қилинади?

- Мана, паспортимда инглизчада ёзилган - Yakhshiboyev. Ўқилиши - Яхшибоев.

 

Беларусь чемпионати бўйича Wyscout статистикаси

- «Энергетик-БГУ» футболчилари ҳаммадан кўп «яккама-якка» алдамчи ҳаракатларни амалга оширмоқдалар. «Талабалар» 7та ўйинда (8-турдан олдинги маълумот) жами 266 марта микродуэлга киришишди (1та ўйинда ўртача ҳисобда 36,05 марта). Бу борада Жасур Яхшибоев яққол етакчи  — 1та ўйинда ўртача 11,8та уриниш, шундан ярми муваффақиятли.

- Чемпионатнинг энг кўп зарба йўллаётган футболчиси ҳам «Энергетик-БГУ»дан - яна Жасур Яхшибоев. У 1та ўйинда рақиб дарвозаси томон ўртача ҳисобда 4,25 марта зарба йўлламоқда.

 

Беларусь чемпионати. 8-тур

 

8 май

«СЛУЦК» - «ЭНЕРГЕТИК-БГУ» - 1:2 (1:2)

Слуцк. 650 томошабин.

Голлар: Бала (41) - Яхшибоев (16-пен., 28-пен.).

«Энергетик-БГУ»: Лесько, Мирошников, Шкурдюк, Сокол, Умаров (Бакич, 46), Носко, Мосаханян, Твэ, Мавату, Яхшибоев, Юдчиц.

Четлатиш: Мусаханян (71, Э.).

Городея - Минск - 1:1 (1:1)

Городея. 310 томошабин.

Голлар: Сайчич (44) - Хвашинский (20).

9 май

Славия - Торпедо-Белаз - 0:0

Мозирь. 824 томошабин.

Неман - Рух - 2:4 (0:2)

Гродно. 314 томошабин.

Голлар: Кадимян (68, 90}1) - Васильев (4),

Гречихо (14), Седько (55-пен.), Андроник (89).

Четлатиш: Васильев (86, Р.).

10 май

Ислочь - белшина - 2:1 (1:0)

Минск. 337 томошабин.

Голлар: Янушкевич (34), Янсане (52) - Папуш (85-авт.).

витебск - шахтёр - 0:0

Четлатиш: Хадаркевич (90, Ш.).

Смолевичи - БАТЭ - 3:5 (1:3)

Голлар: Барсуков (1), Шегрикович (55), По (63) - Скавиш (13), Стасевич (15), Бага (36), Милич (80, 90}3).

-----------------------------------------------------------------------

Динамо-Брест - динамо-Минск ўйини якшанба куни кечқурун ўтказилди.

 

1  БАТЭ               8      5      1        2        16-9    16

2  Слуцк             8      5      1        2        15-11  16

3  Торпедо-БелАЗ   8      4        3        1        9-4      15

4  Энергетик-БГУ     8      5        0        3        10-8    15

5  Ислочь          8      5      0        3        11-12  15

6  Шахтёр          8      3      3        2        9-3      12

7  Рух                  8      3      3        2        7-5      12

8  Славия           8      3      2        3        10-12  11

9  Витебск         8      3      2        3        6-8      11

10  Городея        8        3        2        3          5-7       11

11   Динамо-Брест       7        3        1          3          9-7       10

12  Минск   8        3        1        4        12-16    10

13  Динамо-Минск      7        3        0          4          10-8      9

14   Неман   8        2        2        4        9-11      8

15  Смолевичи   8        0        3        5          6-14      3

16  Белшина      8          0          2          6          6-15      2

 

Тўпурарлар

Жасур Яхшибоев («Энергетик-БГУ») - 6та

Гегам Кадимян («Неман») - 6та

Муҳаммад Бала («Слуцк») - 4та

Валерий Горбачик («Торпедо-БелАЗ») - 4та...

****
Айтганча, Беларусь футбол федерацияси ижроқўми мамлакат чемпионти 9-туридан ўрин олган «Минск» ва «Неман» жамоалари ўртасидаги учрашувни қолдирди. Бу ҳақида федерация расмий сайтида маълум қилинди.

Бунинг сабаби «Минск»нинг айрим футболчилари (уларнинг икки нафарлиги айтилмоқда) коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Футболчиларнинг бирида аломатлар бор. «Минск» — «Неман» учрашуви 15 май куни бўлиб ўтиши керак эди. Ўйин номаълум муддатга қолдирилган. Шунингдек, мазкур сабаб туфайли Беларусь биринчи лигаси 5-тури доирасидаги «Арсенал» — ГОБЖД учрашуви ҳам қолдирилган. Ўйин 16 май куни бўлиб ўтиши керак эди. Эслатиб ўтамиз, Беларусь чемпионати вакили «Энергетик-БГУ» жамоасида икки нафар ўзбекистонлик футболчи — Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепади. 8-турдан сўнг «Энергетик-БГУ» жамоаси 15 очко билан 5-ўриндан жой олиб турибди. Маълумот учун, Беларусда 23 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган. 6,5 мингдан ортиқ киши соғайган. 135 киши эса вафот этган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz