Қайднома

Қидирув

Формат бўйича вариантлар йўқ

Формат бўйича вариантлар йўқ

  12.05.2020 17:57
  0
  186
Формат бўйича вариантлар йўқ

УЕФА ҳозирча еврокубокларнинг 2020/2021 йиллар мавсуми саралаш босқичи формати учун ҳеч қандай аниқ вариантлар тайёрлаётгани йўқ. Бу борада ташкилот матбуот хизмати хабар берди. Гап шундаки, Times газетаси душанба куни УЕФА ЧЛ ва ЕЛнинг кейинги мавсумида саралаш босқичларини қисқартириш, ҳаттоки, вазият тақозо этса, улардан воз кечиш устида ишлаётгани хусусида ёзганди. «УЕФА айни пайт воқелик ривожини кузатиб бормоқда, лекин кейинги мавсумда клуб миқёсидаги турнирлар саралаш босқичлари форматини ўзгартириш режаси йўқ. Ҳар ҳолда, ҳозирча қандайдир аниқ вариантлар кўриб чиқилмаяпти», - дейилади УЕФА баёнотида. Айтиш ўринли, коронавирус пандемия туфайли ЧЛ ва ЕЛнинг жорий мавсуми анча чўзилиши тайин. Бу кейинги мавсум стартига ҳам таъсир қилади, албатта. Олдинроқ УЕФА еврокубоклар-2019/2020ни август охиригача якунлашни режалаштираётгани маълум қилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz