Қайднома

Қидирув

Смоллинг ўрнига Ловрен ёки Тодибо

Смоллинг ўрнига Ловрен ёки Тодибо

  12.05.2020 19:32
  0
  213
Смоллинг ўрнига Ловрен ёки Тодибо

«Рома» мавсум охирида жамоадан кетиши кутилаётган Крис Смоллинг ўрнига марказий ҳимоячи қидирмоқда. Чунончи, Рим клуби ўтган йилнинг ёзида ижара шарти асосида олинган 30 ёшли футболчини тўлиқ харид қилиш бўйича «МЮ» билан келишолмаяпти. Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, «Рома» айни пайт мудофаа чизиғини кучайтириш бўйича 2та вариантни кўриб чиқмоқда. Номзодлар - Деян Ловрен («Ливерпуль») ва Жан-Клер Тодибо («Барселона»). Манба маълумотига кўра, хорватнинг трансфери эҳтимоли юқорироқ, зеро, Каталония клуби ўз футболчисини ижара сафарига жўнатмоқчи эмас, балки уни бирданига тўлиқ сотмоқчи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz