Қайднома

Қидирув

5та ўзгаришга рухсат

5та ўзгаришга рухсат

  13.05.2020 19:02
  0
  205
5та ўзгаришга рухсат

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) ўйин пайти футболчи алмаштириш қоидаларига вақтинча ўзгариш киритилгани ҳақида хабар берди. Энди жамоалар 1та учрашув пайти 5 нафар ўйинчини алмаштириши мумкин. Ушбу қоидани қўллаш ёки қўлламаслик ҳар бир лиганинг ўз ихтиёрида. Вақт чўзилиши олдини олиш мақсадида барча алмаштиришлар учун 3та имконият берилиши кўзда тутилган. Бундай чора коронавирус пандемияси туфайли деярли 2 ой карантинда қолган футболчиларни чарчатиб қўймаслик мақсадида қўлланмоқда. Янги қоида 2020 йилнинг 31 декабригача якунланадиган барча мусобақаларга тааллуқлидир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz