Қайднома

Қидирув

«Ал-Аҳли» «Реал»дан ҳам устун, нима?

«Ал-Аҳли» «Реал»дан ҳам устун, нима?

  14.05.2020 04:49
  0
  410
«Ал-Аҳли» «Реал»дан ҳам устун, нима?

ФУТБОЛ КЛУБЛАРИНИНГ ЭНГ ЧИРОЙЛИ РАМЗЛАРИ. Испаниянинг Marca нашри футболдаги танаффус чоғи зерикканиданми, ўзининг расмий сайтида турли йўналишлар бўйича қизиқарли сўровларни ўтказди. Жумладан, Испанияда катта обрўга эга спорт газетаси жаҳондаги футбол клубларига тегишли рамз (логотип)лар орасида энг чиройлисини танлашни ҳам мухлислар ҳукмига ҳавола қилди.

Marca тарқатган маълумотларга қараганда, футбол клубининг энг яхши рамзини аниқлаш учун йўлга қўйилган сўровда фақат мухлислар овози инобатга олинган. Ғолиблик эса якунда Мисрнинг «Ал-Аҳли» клуби рамзига насиб этди. Бу жамоа логотипи нақ 3 миллиондан кўпроқ овоз тўплади. Диққатга сазовор томони, сўровда иккинчи ўрин ҳам Африка вакилидан бўшамади - «Ража Касабланка» (Марокаш) рамзи 2,7 миллион марта ёқланди. Кучли учликни эса Бразилиянинг «Флуминенсе» жамоаси банд эди - 169 минг овоз (2 ва 3-ўрин ўртасидаги фарқга қаранг). Яна бир маълумот: Москванинг ЦСКА клуби рамзи 42 минг овоз тўплаган ҳолда, юқори 10таликка кирди (9-ўрин). Дарвоқе, шунга ўхшаш аввалги сўровда «Палмейрас» (Бразилия) логотипи 1-ўринга қўйилганди.

Жаҳоннинг энг чиройли размга эга 10та клуби

(Marca сўрови бўйича)

1. «Ал-Аҳли» (Миср) — 3 млн. овоз

2. «Ража Касабланка» (Марокаш) — 2,7 млн. овоз

3. «Флуминенсе» (Бразилия) — 169,2 минг овоз

4. «Реал» (Испания) — 134,2 минг овоз

5. «Фенербахче» (Туркия) — 76,4 минг овоз

6. «Ливерпуль» (Англия) — 75,9 минг овоз

7. «Барселона» (Испания) — 74,9 минг овоз

8. «Коло-Коло» (Чили) — 66,8 минг овоз

9. ЦСКА (Россия) — 42,9 минг овоз

10. «Бешиктош» (Туркия) — 34,4 минг овоз

Сўров гарчи Испания газетаси томонидан ташкиллаштирилган бўлсада, якунда мамлакат клублари кучли учликка киролмади. Мисол учун, «Реал» рамзи 134,2 минг овоз билан 4-ўринни банд этди. «Барселона» эса 7-поғона билан чекланди - атиги 74,9 минг овоз. Ҳа, чиройли разм масаласида «Ал-Аҳли» ўша «Реал» ва «Барса»дан ҳам анча устун...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz