Қайднома

Қидирув

Анчелотти «Эвертон» сафида Кулибалини кўрмоқчи

Анчелотти «Эвертон» сафида Кулибалини кўрмоқчи

  17.05.2020 19:47
  0
  235
Анчелотти «Эвертон» сафида Кулибалини кўрмоқчи

Tribafootball нашри хабарига кўра, «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали Англияга йўл олиши мумкин.

Манбанинг қўшимча қилишича, сенегаллик ҳимоячи «Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти билан учрашув ўтказган ва унда италиялик мутахассис Кулибалини Англияга кўчиб ўтишга ундаган.

Италиялик таниқли журналист Жанлука ди Марцио эса қуйидагиларни маълум қилган:

«Мен Кулибалининг «Наполи»да қолишини чин дилдан умид қиламан, негаки у фантастик футболчи. Аммо Англия клубларидан эҳтиёт бўлиш керак, айниқса «Эвертон»дан. Чунки Анчелотти ажойиб жамоа тузиш ишларини бошлаган ва бу йўлда Кулибали унинг асосий нишони»


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz