Қайднома

Қидирув

«Брюгге» расман чемпион ва...

«Брюгге» расман чемпион ва...

  20.05.2020 05:11
  0
  86
«Брюгге» расман чемпион ва...

Аввалги жума куни Бельгия Юпилер-лигаси бош ассамблеяси йиғилиши ўтказилди. Унда мамлакат чемпионатини муддатидан аввал якунлаб, якуний натижаларни 29та тур якунлари бўйича чиқариш юзасидан қарор қабул қилинди. Шу тариқа чемпионат тўхтатилган паллада турнир жадвалини бошқариб турган «Брюгге» расман Бельгия чемпиони сифатида тан олинди.

Бельгия чемпионати якунлари

Чемпион - «Брюгге»

ЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси - «Брюгге»

ЧЛ саралаш босқичи йўлланмаси - «Гент»

ЕЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси - «Шарлеруа», «Антверпен»

ЕЛ саралаш босқичи йўлланмаси - «Стандарт»

Қуйи дивизионга тушиб кетадиган ягона клуб -  «Васланд-Беверен»

Бош тўпурар - Жонатан Дэвид («Гент») - 18та гол

Маълумот учун, Бельгия ҳукумати 31 июлгача мамлакатда спорт мусобақаларини ўтказишни тақиқлаб қўйган. «Брюгге» Юпилер-лиганинг 15 карра ғолибига айланди. Агар кубок финали ўтказилса, Европа Лигаси йўлланмалари тақсимотида ўзгариш бўлиши мумкин.

Якуний жадвал

1  Брюгге     29 21 7   1   58-14 70

2  Гент          29 16 7   6   59-34 55

3  Шарлеруа    29 15 9   5 49-23        54

4  Антверпен   29 15 8   6 49-32        53

5  СтандарТ 29 14 7   8   47-32 49

6  Мехелен  29 13 5   11 46-43 44

7  Генк          29 13 5   11 45-42 44

8  Андерлехт   29 11 10 8 45-29        43

9  Цульте-В. 29 10 6   13 41-49 36

10 Мукрон  29     9         9          11        38-40    36

11 КУртрийк  29  9         6          14        40-44    33

12 Сент-Труйден   29      9         6        14   33-50    33

13 ЭУпен 29 8 6    15       28-51    30

14 Серкль Брюгге  29        7          2          20        27-54    23

15 Остенде   29  6      4          19        29-58    22

16 Васланд-Б.   29      5          5          19        21-60    20

Бельгия чемпионатининг барча Ғолиблари

«Андерлехт»          34 марта

«Брюгге»                15 марта

«Юнион»                11 марта

«Стандарт»            10 марта

«Беерсхот»            7 марта

«Расинг»                6 марта

«Даринг»                5 марта

«Льеж»                   5 марта

«Антверпен»           4 марта

«Мехелен»             4 марта

«Льерс»                 4 марта

«Генк»                    4 марта

«Серкль Брюгге»    3 марта

«Беверен»              2 марта

«Гент»                    1 марта

«Моленбек»           1 марта


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz