Қайднома

Қидирув

Беларусь чемпионати тўхтатилмайди

Беларусь чемпионати тўхтатилмайди

  20.05.2020 17:05
  0
  225
Беларусь чемпионати тўхтатилмайди

Беларусь Футбол Федерацияси президенти Владимир Базанов «Минск» клуби таркибидаги футболчида коронавирус аниқланган бўлса-да, чемпионат ўйинлари тўхтатилмаслигини айтди.

«Агар эпидемиологик вазият меъёрида бўлса, биз ўйнаймиз. Ҳозир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Спорт вазирлиги билан доимий алоқада бўлиб турибмиз. Ҳар бир тур олдидан вазиятни кузатяпмиз. Агар зарур бўлса, зудлик билан чора кўрамиз», — деб мулозим сўзларини келтирмоқда Беларусь-5 телеканали.

«Ҳозир «Минск» клубидаги вазият мураккаб. У ерда саволлар, шубҳалар бор. Аммо кўпчилик футболчилар бўйича жавоблар йўқ. Шу туфайли «Смолевичи»га қарши ўйин бошқа санага қолдирилди. Мавсум олдидан коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ҳамма хабардор эди. 500 литр антисептик харид қилиб, клубларга тарқатганмиз. Шунингдек, ҳарорат ўлчайдиган асбоблар ҳам олдик», — деб якунлади Базанов.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь чемпионатидаги «Энергетик-БГУ» клуби таркибида ҳамюртларимиз Жасурбек Яхшибоев ва Шоҳбоз Умаров тўп тепяпти.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz