Қайднома

Қидирув

Ажабо, майдон трап орқали...

Ажабо, майдон трап орқали...

  28.05.2020 05:42
  0
  273
Ажабо, майдон трап орқали...

Жуда қизиқ, Германиянинг «РБ Лейпциг» жамоа­си раҳбарияти шаҳар аэропортидан самолёт трапини ижара келишуви асосида олди. Нега, футбол клуби махсус зинани нима қилади? Ҳаммаси оддий - футболчилар баландлиги 3 метр келадиган трибунадан айнан трап воситасида майдонга тушишади. Гап шундаки, Бундеслига раҳбарияти мавсумни давом эттиришдан олдин бир неча қатъий қоидаларни жорий этганди.

 

Клублар олдига қўйилган қоидалардан бирига кўра, захира ўриндиғида қолган футболчилар ижтимоий масофа сақлаш тартибига риоя қилишлари шарт. Аниқроғи, улар ўртасидаги фарқ 1,5 метрдан камаймаслиги лозим. Муаммо шундаки, техник ҳудудда бу қоидадан четга чиқмаслик жуда қийин. Чунки жой тор. Шунинг учун клублар ўз стадиони олд трибунаси қуйи қаторларини захира футболчиларига ажратди. Бу борада «РБ Лейпциг»нинг омади унча юришмади. Чунончи, Лейпцигдаги стадион трибуналари майдон сатҳидан 3 метр баландликда жойлашган. Хуллас, захира футболчилари у ердан майдонга тўғри тушолмайдилар. Диққатга сазовор томони, клуб бу вазиятдан устакорлик билан чиқиб кетди -  Галле шаҳар аэропортидан вақтинча фойдаланиш учун самолёт трапи олинди. Bild нашрида ёзилишича, «РБ Лейпциг»нинг жорий мавсум ҳисобидан қолган барча уй учрашувларида шу қурилма ишлатилади.

 

Сўз

 

- Алоҳида вазиятлар махсус чоралар қўллашни талаб этади. Албатта, жамоамизга ёрдам беришдан мамнунмиз. Уве Шухардт (Галле аэропорти матбуот котиби).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz