Қайднома

Қидирув

Балотелли «Брешиа»дан кетган

Балотелли «Брешиа»дан кетган

  28.05.2020 16:30
  0
  87
Балотелли «Брешиа»дан кетган

«Брешиа» ҳужумчи Марио Балотелли билан ҳамкорликни тўхтатишни маъқул кўрди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2023 йилгача тузилганди.

«Марио – ғалати йигит. У хаёлан биз билан эмас, унинг кетишини оддий қабул қилдим. Балотеллини назорат қилиш бироз мушкул. Мабодо, жамоами “В” серияга тушиб кетса, унинг шартномаси ўз-ўзидан бекор бўларди. Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқсак, Марио келаси мавсумда эркин агентга айланади. Балотелли билан битим имзолашдан мақсадимиз медиа эътиборини қаратиш эмасди. Биз чиндан ҳам унинг майдонда катта фойда келтиришига умид қилгандик. Бу ҳужумчи “Брешиа”да ўзи учун янги нарса яратишини кутгандим, чунки у менга ёқади. Аммо якунда Марио ишончимизни оқламади», – деди Ломбардия клуби президенти Массимо Челлино.

• Балотелли «Брешиа»га ўтган ёзда эркин агент мақомида ўтганди.

• Жорий мавсум у 19 та ўйинда 5 та гол урди.

• Журналист Николо Скиранинг таъкидлашича, италиялик форвардга «Галатасарой» ва «Васко да Гама»дан қизиқиш бор.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz