Қайднома

Қидирув

«Локомотив»нинг 4 футболчисида коронавирус аниқланди

«Локомотив»нинг 4 футболчисида коронавирус аниқланди

  28.05.2020 17:00
  0
  223
«Локомотив»нинг 4 футболчисида коронавирус аниқланди

Москванинг «Локомотив» клуби жамоа аъзолари орасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ яна тўртта ҳолат кузатилгани ҳақида хабар берди.

Инфекция Дмитрий Баринов, Антон Коченков, Тимур Сулейманов ва Роман Тугаревда аниқланган.

Футболчилардаги касаллик аломатларсиз кечмоқда, улар ўзларини яхши сезишмоқда ва уй шароитида “ўзини яккалаш” тартибига амал қилишмоқда.

«Футболчиларимизнинг тезроқ тузалишларига тилакдошмиз. Уларни жамоада кутяпмиз! » – деб ёзилди «Локо»нинг расмий сайтида.

Май ойи ўрталарида пойтахт жамоаси ҳужумчиси Жефферсон Фарфанда коронавирус аниқлангани хабар қилинганди. Бу РПЛ футболчилари орасида ушбу инфекцияга чалиниш бўйича дастлабки ҳолат бўлганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz