Қайднома

Қидирув

Про-лига янги форматда июль ойидан старт оладиган бўлди

Про-лига янги форматда июль ойидан старт оладиган бўлди

  04.06.2020 15:59
  0
  279
Про-лига янги форматда июль ойидан старт оладиган бўлди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Про-лига клублари раҳбар ва бош мураббийлари иштирокида видеоконференция ўтказиб, чемпионат баҳсларини қайси формат ва қачондан бошлашни аниқлаб олди. Маълум бўлишича, Про-лига баҳслари июль ойидан старт олиши кутилмоқда. Ўзбекистон кубоги баҳслари эса Про-лига клублари учун 23 ва 28 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. ПФЛ тез орада чемпионат ўйинларининг янги тақвимини эълон қилади.

Видеоконференцияда 8 жамоадан иборат турнир дастлаб 2 даврада ўтказилиб, 14 ўйиндан кейин турнир жадвалидаги ўринларга қараб икки гуруҳга – Суперлигага чиқиш учун курашадиган 1-4-ўринлар ва лигада қолиш учун курашадиган 5-8-ўринлар ўртасида бўлиниши ҳақида келишилди. Ушбу икки гуруҳда ҳам ўйинлар 2 даврали тизимида ўтади. Про-лигада 1-ўринни олган жамоа тўғридан-тўғри Суперлигага чиқса, 2-ўриндаги клуб Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа билан плей-офф баҳсини ўз майдонида ўтказади.

Маълумот учун, Про-лига-2020 турнирида «Динамо» (Самарқанд), «Нефтчи» (Фарғона), «Истиқлол» (Фарғона), «Турон» (Яйпан), «Хоразм» (Урганч), «Шўртан» (Ғузор), «Зомин» (Зомин), «Оқтепа» (Тошкент) клублари иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Про-лига 1-тур учрашувлари 17 март куни старт олиши лозим эди. Унга кўра, дастлабки тур баҳслари қуйидагича кўриниш олганди:

Про-лига-2020. 1-тур.
«Нефтчи» - «Динамо»
«Хоразм» - «Турон»
«Оқтепа» - «Зомин»
«Шўртан» - «Истиқлол».


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz