Қайднома

Қидирув

АПЛ қандай ҳозирланмоқда ва 30-тур тақвими маълум бўлди

АПЛ қандай ҳозирланмоқда ва 30-тур тақвими маълум бўлди

  05.06.2020 09:08
  0
  259
АПЛ қандай ҳозирланмоқда ва 30-тур тақвими маълум бўлди

The Athletic нашри Англияда АПЛ рестартига қандай тайёргарлик кўрилаётгани ва бу борада белгиланган чоралар ҳақида маълумот берди. Газетада ёзилишича, коронавирусга тест топшириш масаласига қатъий талаб сифатида қаралмоқда, ҳар бир футболчи машғулотга алоҳида тўп билан келади. Хуллас, АПЛ раҳбарияти амалга жорий этган турли-туман қоидаларнинг айримлари дейлик, Бундеслига ва бошқа турнирларникидан кескин фарқланади. The Athletic журналист­лари клубларга қўлланма сифатида тайёрланган 40 саҳифали ҳужжатлар тўплами билан танишиб чиқиб, эътиборга молик жиҳатларни келтириб ўтишди.

*** Ҳар бир футболчи коронавирусга 2 марта тест топширади ва бу жараён чамаси 5 дақиқага чўзилади. Клуб ўйинчилари ва ходимлари базага киришлари ҳамоно шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатишади. Шундан сўнг томоқ ва бурундан тест учун суюқлик олинади.

*** Тест жараёнига қўшимча равишда ҳамма кичик анкетадаги оддий саволлар (мисол учун, оила аъзоларида вирус аломати бор-йўқлиги ҳақида)га жавоб ёзиб, тана ҳароратини ўлчатиши шарт.

*** Футболчилар машғулот жойи­га машинада спорт формаларини кийган ҳолда, алоҳида сочиқ ва тўп билан келишади.

*** Базадаги ички хоналар фақат зарурат учун (ҳожатхонага чиқиш) очиқ, холос. Машғулотлар майдонига йўл тиббий стол орқали - футболчилар рўйхатдан ўтиб, муаммоларини айтишлари керак.

*** АПЛ раҳбарияти машғулотлар жараёни тўлиқ ёзиб борилиши ва улар барча тавсиялар, шунингдек, GPS-маълумотларга мувофиқ келишини талаб қилмоқда. Машғулотлар 5 кишидан иборат майда гуруҳларда олиб борилади - узатмалар, зарбалар, енгил югуриш машқлари.

*** Ниқоб ва қўлқоп тақиш - ихтиёрий.

*** Машғулот тугаши билан ҳамма дарҳол ўз автомобилига ўтириши керак. Дейлик, «Вулверхэмптон» клуби футболчига мўлжалланган таом тайёрлаб, уни ҳар бир машинага қўйиб қўяди.

*** Барчаси тўлиқ дезинфекция қилинади - дарвозалар, бурчак байроқчалари, бутсалар ва бошқа атрибутлар.

*** Буюмларни тозалаш. Барчаси полиэтилен пакетларга солинади ва ювилади.

*** Футболчиларга алоҳида тавсиялар бор. «Вулверхэмптон» ҳаммасини тушунтириш учун уч дақиқалик видео тайёрлаган ва у қўл телефонига юборилади.

*** АПЛ қоидалар бажарилишини назорат қилиш учун махсус ходимлардан тузилган гуруҳларни клубларга юборади.

27 май ҳолати бўйича олганда, жами 2744 дона тест олинган бўлиб, шундан 12таси ижобий натижа берган. Айни шу куни АПЛ клублари вакиллари умумий машғулотларни бошлашга овоз беришди. Рестартнинг тахминий муддати - 17 июнь.
***

Англия Премьер Лигаси ўйинларини трансляция қилувчи 30-тур учрашувлари тақвими борасида бир тўхтамга келди, дея хабар қилмоқда The Independent. Англия чемпионатида мавсумга 17 июнь куни 28-турнинг қолдирилган ўйинлари билан старт берилиши хабар қилинганди.

30-тур баҳслари 19 июнь, жума кунидан бошланади ва душанбага қадар давом этади. Қуйида 28-турнинг қолдирилган ўйинлари ва 30-тур тақвими билан танишинг. Мазкур вариант яқин орада лига томонидан расман эълон қилинади.

АПЛ

28-тур баҳслари 

17 июнь, чоршанба

«Астон Вилла» — «Шеффилд Юнайтед» 22:00 (Тошкент вақти билан)

«Манчестер Сити» — «Арсенал» 00:00

30-тур

19-июнь, жума

«Норвич» — «Саутҳэмптон» 22:00

«Тоттенҳэм» — «Манчестер Юнайтед» 00:00

20-июнь, шанба

«Уотфорд» — «Лестер» 16:30

«Брайтон» — «Арсенал» 19:00

«Вест Ҳэм» — «Вулверҳэмптон» 21:30

«Борнмут» — «Кристал Пэлас» 23:45

21-июнь, якшанба

«Ньюкасл» — «Шеффилд Юнайтед» 18:00

«Астон Вилла» — «Челси» 20:30

«Эвертон» — «Ливерпуль» 23:00

22-июнь, душанба

«Манчестер Сити» — «Бёрнли» 00:00

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz