Қайднома

Қидирув

Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамларни бизда қасди бор шекилли"

Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамларни бизда қасди бор шекилли"

  11.09.2020 05:55
  0
  231
Ҳамиджон Актамов:

"Насаф" - "Қизилқум" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон АКТАМОВ ўз фикрларини билдириб ўтди.

 - Билмадим... Биринчи бўлимда ҳакам бир неча хатоларга йўл қўйди, билмадим, ҳакамнинг бизда қасди борми?! Ўтган турда ҳам ҳакамларнинг қурбони бўлдик. Тезроқ ВАРни олиб келиш керак. Тўғри, ҳимоядаги хато сабабли 3-дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик, бироқ тезда жавоб қайтаргандик. Ҳакамлар эса голни инобатга олишмади. Кўрмаган эмиш... Нариги томондаги ҳакам эса вазиятни ҳал қиляпти. Мен ҳам кўриб, эшитиб турибманку. Менинг ёнимдаги ҳакам нариги ярим майдондаги вазиятга аралашяпти. Ўтган даврада Намангандаги ўйинда ҳам дарвозамизга йўқ жойдан пенальти белгилашганди. Ҳакамлар бизни ёмон кўришадими дейман. Эркин Бойдуллаевга қарши яққол қоида бузилишида ҳам ҳакам ўйинни тўхтатмади. Кўп жойларда ҳуштаксиз ўйинлар бошланиб кетди. Ҳакамлар жуда кўп хатоликка йўл қўйишди. Улар биринчи бўлимнинг ўзида бизни синдирди. Футболчиларга ҳам йўқ жойдан сариқ карточкалар берилди.

 

Ҳакамларнинг ғалати қарорлари футболчиларимнинг руҳиятига таъсир қилди. Тўғри, хатолар йўқ эмас. Баҳс юқори темпда ўтди, "Насаф" кучли ўйнади. Лекин биз ҳам бунчалик йирик ҳисобга лойиқ эмасдик.

 

- Марказлаштирилган чемпионатда "Қизилқум" таркибни кучайтирди ва ўйин савиясини анча оширганини кўрсатганди. Бироқ бугун илк дақиқаларданоқ ўйин қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди?

 

- Ўйинга яхши тайёрлангандик. Ҳакам эса бизни жуда эрта синдирди. Кўриб туриб, тушунмаяпман. Нега? Нима сабабдан? Биз бундай натижага лойиқ эмасдик.

 

- "Қизилқум"нинг инобатга олинмаган голи йирик ҳисоб бўлиб кетишига таъсир кўрсатдими?

 

- Албатта, таъсир кўрсатди. Футболчи меҳнат қиляпти, югуряпти. Иккинчи голга ҳам яқин келгандик. Фол бўлган пайтда ҳакам 3 метрдан туриб олиб, ўйинни давом эттиришни талаб қиляпти. Қачонгача ҳакамлар шундай қилаверади, билмадим.

 "Насаф" жамоасининг келажаги жуда порлоқ. Йигитларнинг омадини берсин. Кучеренко академиядан зўр футболчиларни етиштириб беряпти. Шу одам касалхонада бетоб бўлиб ётган экан. Тезроқ тузалиб, ишга қайтишини тилаб қоламан. Шундай натижаларда Кучеренконинг қилган фаолияти кўринади.


Манба: "QIZILQUM" PFK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz