Қайднома

Қидирув

“Андижон” ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди

“Андижон” ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди

  15.09.2020 21:57
  0
  189
“Андижон” ўз майдонида

Бугун Cоcа-Cола Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Андижон"-"Насаф" учрашуви бўлиб ўтди. Кескин курашларга бой кечган ўйинда "Насаф" жамоаси минимал 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида "Насаф" футболчиси Бобир Абдуҳоликов қанотдан етказиб берилган топни дарвоза томон йўллаб ҳисобни очди. Шундан сўнг "Андижон" жамоаси ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумга интилди, аммо асосан ўйин майдон марказида бўлиб ўтди. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди 0-1.

Иккинчи бўлим ярмига қадар ўйин тенг курашлар остида ўтди, сўнги дақиқаларда эса "Андижон" ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумлар уюштирди, лекин гол уришга эриша олмади.

“АНДИЖОН” – “НАСАФ” - 0:1

15-сентябр 2020-йил. Андижон. “Согʻлом Авлод” стадиони. 16:30

Ҳакамлар: Акобирхоʻжа Шукуруллаев, Алишер Усмонов, Санжар, Ахмад эргашев

Назоратчи: Игор Нехочин

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов

Голлар: Бобир Абдуҳоликов 25, - 0:1 (Шерзод Насруллаев).

“Андижон”: 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Авилов, 8. Фарҳодбек Бекмуродов, 17. Абдулло Олимов, 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Тимур Усмонов (99. Жамшид Ҳомидов, 51), 27. Муҳаммад Юлдашев (25. Қаҳрамон Баходиров, 71), 33. Дониёр Абдуманнопов, 70. Нодир Мавлонов (6. Бахтиёржон Қосимов, 66).

Захира: 1. Аслонбек Аҳроров, 11. Сирож Мелиев, 15.Рустамжон Қоʻчқоров, 20. Асилбек Азизов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 80.Шаҳбоз Жумабоев.

“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неʼматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов (15.Жоʻрабек Маннонов, 80), 10.Бобир Абдихолиқов (18.Жавоҳир эсонқулов, 80), 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Файсал Траоре (77.Ойбек Бозоров, 60), 20.Ислом Кенжабоев (5.Гʻолиб Гʻайбуллаев, 65), 22.Акмал Мозговой (7.Дилшод Раҳматуллаев, 60), 34.Шерзод Насруллаев, 88.Марко Станоевич, 92. Умар эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон эргашев, 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 50.Шохмалик Комилов.

Огоҳлантиришлар: Қаҳрамон Баҳодиров 79, Марко Станоевич 90+4.


Манба: "Андижон" матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz