Қайднома

Қидирув

УЕФА вакили “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти билан учрашди

УЕФА вакили “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти билан учрашди

  04.11.2020 22:05
  0
  168
УЕФА вакили “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти билан учрашди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси УЕФА билан ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйган. Мана шу ҳамкорлик доирасида УЕФАнинг техник консультанти Рожер Мейхри шу кунларда юртимизда бўлиб турибди.

УЕФА консультантининг Ўзбекистонда деярли 20 кун давомида мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб, жойлардаги футбол билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш ҳамда ўз хулоса ва таклифларини тақдим этиши режалаштирилган.

ЎФА ишчи гуруҳи ҳамкорлигида Рожер Мейхри шу кунга қадар Тошкент вилояти, Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлди.

Бугун УЕФА консультанти ҳамда ЎФА вакиллари Наманган вилоятига ташриф буюришди. Меҳмонлар вилоятимизга ташрифлари давомида Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице - президенти Шуҳрат Мираҳмадшаевич  Мирхолдиршоев билан биргаликда вилоятимизнинг бош жамоаси “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюриб, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Арифович Саматов билан суҳбатлашиб, ўзаро фикр алмашишди.

Шундан сўнг, УЕФА консультанти Рожер Мейхри ҳамда ЎФА вакиллари Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Отабек Саматовлар ҳамроҳлигида “Марказий” ўйингоҳ  стадиони ҳамда захира майдонларини кўздан кечириб, уларда футболчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишди ва мазкур майдонларнинг чими ҳамда ушбу стадионлардаги шароитлар аъло даражада эканлигини эътироф этиб, ушбу шароитлар уларда яхши таассурот қолдирганлигини таъкидлаб, “Навбаҳор” жамоасига кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини тилашди.


Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот ҳизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz