Қайднома

Қидирув

“Металлург” янги ўйинчиларини таништирди

“Металлург” янги ўйинчиларини таништирди

  07.03.2021 09:00
  0
  196
“Металлург”  янги  ўйинчиларини  таништирди

Мамлакат миллий чемпионати – Coca Cola Суперлиганинг биринчи турига Бекобод шаҳрида сўнгги тайёргарлик жараёнини кўраётган “Металлург” футбол клуби янги футболчилари тақдимот маросимини ўтказди. Қуйида, жорий йилги мавсумни бекободликлар таркибида ўтказадиган янги футболчилар ва улар ҳақидаги маълумотлар билан танишасиз.

Иван НАГАЕВ

Туғилган санаси: 1989 йил 3 июль, Бекобод шаҳри.

Амплуаси –  ҳужумчи.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 6 та учрашувда майдонга чиққан.

Профессионал фаолиятини “Шайхонтоҳур”да бошлаган (2006 йил).

Сўнгги жамоаси – “Сўғдиёна”.

Ўйнаган жамоалари: “Насаф” (2007 йил – 0 учрашув – 0 гол), “Металлург” (2008-2009 – 9 – 2), “Навбаҳор” (2009-2010 – 17 – 1), “Бунёдкор” (2010 – 1 – 0), “Металлург” (2011 – 12 – 1), “Динамо” (2011-2012 – 34 – 13), “Локомотив” (2013-2016 – 53 – 24), “Ал Қодисия” (2015 – 6 – 2), “Бухоро” (2017 – 29 – 10), “Ордабаси” (2018 – 12 – 3), “Қизилқум” (2018 – 15 – 5), “Бухоро” (2019 – 11 – 2), “Сўғдиёна” (2019-2020 – 15 – 1)

Иван Нагаев футболчилик фаолияти давомида бир марта Ўзбекистон чемпиони (2016), 3 карра мамлакат вице чемпиони (2013-2015), Ўзбекистон кубоги соҳиби (2014, 2016), Амирлик кубоги соҳиби (2014/2015) бўлган.

Шаҳзодбек НУРМАТОВ

Туғилган санаси: 1991 йил 18 сентябрь, Тошкент шаҳри.

Амплуаси – ҳужумчи.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 3 та учрашувда майдонга чиққан.

Профессионал фаолиятини “Динамо” да бошлаган.

Сўнгги жамоаси – АГМК.

Ўйнаган жамоалари: “Динамо” (2011 – 9 – 0), “Металлург” (2011-2015 – 99 – 35), “Бунёдкор” (2016-2018 – 84 – 13), АГМК (2019-2020 – 37 – 3).

Шаҳзодбек Нурматов фаолияти давомида бир марта Ўзбекистон вице чемпиони (2016), уч карра Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017, 2019, 2020) бўлган.

Дамир ТЕМИРОВ

Туғилган санаси: 1998 йил 28 июль.

Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Профессионал фаолиятини “Динамо” Самарқандда бошлаган.

Сўнгги жамоаси – “Динамо”.

Ўйнаган жамоалари: “Динамо” (2019 йил – 14 учрашув – 0 гол). Ўтган мавсум самарқандликлар шарафини Про лига баҳсларида ҳимоя этди.

Никита ПАВЛЕНКО

Туғилган санаси: 1994 йил 25 февраль.

Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Ўзбекистон U 22 терма жамоасида 3 та ўйинда майдонга тушган, 1 та гол киритган

Профессионал фаолиятини “Олмалиқ”да бошлаган.

Сўнгги жамоаси – “Машъал”.

Ўйнаган жамоалари: “Олмалиқ” (2014-2016 йил – 43 учрашув – 3 гол), “Нефтчи” (2016-2017 – 15 – 1), “Машъал” (2017-2020 – 31 – 5).

 Евгений МАКЕЕВ

Туғилган санаси: 1989 йил 24 июль, Череповец шаҳри.

Амплуаси – қанот ҳимоячиси.

Россия миллий терма жамоасида 3 та учрашувда майдонга чиққан.

Профессионал фаолиятини “Шексна” да бошлаган.

Сўнгги жамоаси – “Росич”.

Ўйнаган жамоалари: “Шексна” (2006 - 2007 йил – 42 учрашув – 2 гол), “Спартак” Москва (2007-2017 – 165 – 3), “Спартак-2” (2014-2017 – 6 – 1), “Ростов” (2017-2018 – 16 – 0), “Сочи” (2018 – 7 – 0), “Ротор” (2019 – 4 – 0), “Арарат” (2019-2020 – 8 – 0).

Евгений Макеев футболчилик фаолияти давомида бир марта Россия чемпиони (2017), икки карра вице чемпион (2009, 2012) бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги мавсумни "Металлург"  сафарда "Сурхон"га қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 11 март куни 16:35 да бошланади.


Манба: "Металлург" матбуот ҳизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz