Қайднома

Қидирув

Суперлига 6-тур. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Металлург”га ютқазиб қўйди

Суперлига 6-тур. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Металлург”га ютқазиб қўйди

  15.04.2021 18:10
  0
  545
Суперлига 6-тур. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Металлург”га ютқазиб қўйди

Мамлакат чемпионатининг пешқадамларидан бири – “Қўқон 1912”га қарши Суперлига 6-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган илк беллашувда Бекободнинг “Металлург” клуби сафарда қийин учрашувни ўтказди ва ўзи учун ижобий анъанани давом эттириб, сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Кутилганидек, учрашув мезбонларнинг катта босими ва кескин ҳужумлари билан бошланди. Бекободликлар дастлабки тазйиқларни бартараф этгач, аста секин ўйинни тенглаштиришди. Ҳар иккала жамоада гол киритиш учун қулай вазиятлар бўлди. Майдон эгаларининг камида тўрт бешта голлик ҳужумлари ва зарбаларини Александр Лобанов бартараф этган бўлса, меҳмонлардан Евгений Чумак, Шаҳзодбек Нурматов ва Аброрбек Тошқўзиевларда вазиятлар бўлди. Айниқса, украиналик легионер ҳисобни очишга жуда яқин келганди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Иккинчи таймда ҳам ўйин сценарийси ўзгармади. Бироз ҳудудий устунлик мезбонлар томонида бўлса-да, “Металлург” ҳам бир неча марта майдон эгалари дарвозасига таҳдид солди. Айниқса Станислав Андреев ва Евгений Чумакларда ҳисобни очиш учун ниҳоятда қулай вазиятлар бўлди.

Ўйин тақдири эса ҳакам томонидан қўшиб берилган компенсация вақтида ҳал бўлди. Бекободликлар бурчак зарбасидан сўнг тўпни жарима майдонига етказиб беришди ва ҳимоячиларнинг палапартиш ўйинидан Саламат Қуттибоев унумли фойдаланди – 1:0. Майдон эгаларида эса мағлубиятдан қутилиб қолиш учун вақт ҳам, куч ҳам қолмаганди. Шу тариқа “Металлург” кетма кет иккинчи ютуғини қўлга киритиб, мусобақа жадвалида бир неча поғона юқорига кўтарилиб олди.

“ҚЎҚОН 1912” – “МЕТАЛЛУРГ” – 0:1 (0:0).

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Лочинбек Долимов.

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Саламат Қуттибоев (90+3)

“Қўқон 1912”: 1.Музаффар Абдуллаев, 7.Асадбек Собиржонов, 8. Фарҳод Бекмуротов, 11. Мўмин Мелиев (10. Шохназар Норбеков, 63), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов,  22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба

Захира: 16.Элдор Адҳамов, 5.Славко Лукич, 13. Сардор Азимов, 18. Анваржон Хожимирзаев, 20. Иқбол Маликжонов, 99. Андрей Сидоров.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шаҳзодбек Нурматов (15.Зоҳид Абдуллаев, 76), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков (11.Иван Нагаев, 90+1), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 48.Дилшод Раҳматуллаев, 55.Акбар Исматуллаев, 88. Евгений Чумак (98.Дамир Темиров, 90+4).

Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 9.Маҳмуд Қудратиллаев, 34.Евгений Макеев.


Манба: "Металлург" матбуот ҳизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz