Қайднома

Қидирув

Спорт иқтисоди (Ҳ. Масаидов блоги)

Спорт иқтисоди (Ҳ. Масаидов блоги)

  14.03.2017 11:11
  0
  872
Спорт иқтисоди (Ҳ. Масаидов блоги)

«Барселона» клуби «Реал»дан ўзиб кетди, хитойликлар барчадан ўзишга шайланишяпти. Спортга ихтисослашмаган нашрларнинг ҳам бу соҳага эътибор билан ёндашиши одатий ҳол бўлиб қолди. Тўғри, бунда кўпинча спорт дунёсига бошқа томондан разм солинади. Хуллас, бугун қайсидир жиҳати билан спорт иқтисодига бориб тақаладиган турли мақолалар (турли газеталарники) ҳақида гаплашамиз.

*****

«Форбс» «Барселона»нинг «Ре-ал»дан кўп пул топишни қандай уддалаётганини аниқлашга уринди. Нашр бунда оддий йўлни танлади - шунчаки, испан суперклубларининг одатий молиявий ҳисоботларини обдон ўрганиб чиқди. Демак, Каталония жамоаси аввалги мавсум 620,2 млн. евро топдики, бу «Реал»нинг даромадидан  100 минг кўпдир. «Барселона»нинг бу борада  «Реал»дан устунлик қилишини таъминлаётган бош манба - маркетинг йўналиши. Умуман, «Барса» брендининг тижорат бобидаги муваффақияти формуласи оддий: янги ҳомийлар } эски ҳамкорлар билан тузилган янги шартномалар } мавсумолди турнелари улуши } Европа суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧдаги ғалабалар. Хусусан, Осиё бозорида «Барселона» ҳамкорлари сафи анча кенгайди. Дейлик, мобиль телефонлар ишлаб чиқарувчи Oppo (Хитой) компанияси, Bank Mega (Индонезия) ва SHB (Вьетнам|Камбоджа|Лаос) тижорат банклари каталонияликлар билан шартнома тузишди. 2020 йилга қадар клубнинг тиббиёт марказини зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳуқуқи эса Toshiba компаниясига берилди. Қолаверса, Chang (ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания), Indosat (телекоммуникацион компания) ва Procter Gamble (косметика бренди - Head Shoulders) билан ўртадаги битим янги шартлар асосида янгиланди. Умуман, 2010 йилдан буён клубнинг халқаро ҳомийлари сони 5тадан 37тага ошди. Улардан 13таси жамоа номидан Осиё ҳудудида иш юритади.

Мавсум-2015|2016 якунида «Барселона» ва экипировка таъминотчиси Nike ўртасидаги эски шартнома муддати якунига етди. Клуб унга кўра, йилига чамаси 60 млн. евро оларди. Янги келишувда эса бу қиймат 150 млн. еврога кўтарилди. Бундан ташқари, «Барса» мавсум-2015|2016ни Европа суперкубогини ютиш билан бошлаб, ўз ғазнасини қўшимча 4 млн. еврога тўлдирди. Қолаверса, жамоа 2015 йилнинг декабрида Клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиқиш орқали 4,6 млн. евро олганди. «Реал» эса ўша мавсум бу турнирлардан четда қолди. Боз устига ҳисоботга чипталар сотуви, стадион бўйлаб саёҳат (мисол учун, клуб музейи улуши), аъзолик бадали ва медиаҳуқуқлар улуши қўшилмаган.

 

Давоми Ҳ.МАСАИДОВ блогида



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz