Қайднома

Қидирув

Қилмиш-қидирмиш...

Қилмиш-қидирмиш...

  16.03.2017 11:26
  0
  779

Сальвадор футбол федерациясининг собиқ президенти Рейнальдо Васкес 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

Эслатиб ўтамиз, бу амалдор 2015 йил декабрида Халқаро футбол федерациясидаги (ФИФА) коррупция иши бўйича мамлакат полицияси томонидан ҳибсга олинганди. Зеро у ФИФА томонидан ташкил этилган ўйинларга медиа ҳуқуқни сотишда пора олганликда айбланган 16 нафар мансабдордан бири бўлган. Сальвадор суди уни ФИФАдаги коррупция можаросида, ташкилотга аъзолик ҳамда ижтимоий маблағларни ўмаришда, 204 ходимнинг суғурта маблағларини ўзлаштирганликда айбдор деб топган. Суд Васкесга қамоқ жазосидан ташқари 400 минг доллар миқдорида жарима тўлаш ҳукмини тайинлаган.

Судланувчи суд қароридан норозилигини билдирган, у апелляция билан мурожаат қилади. Васкес Сальвадор футбол федерациясини 2009—2010 йилларда бошқарган. У АҚШда ҳам 2014 ва 2018 йилги ЖЧ ўйинларини ёритишдаги медиа ҳуқуқни сотиш бўйича 5та ҳолатга алоқадорликда айбланган.

***

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячиси Маркос Рохонинг 17 ёшли жияни Аргентинада собиқ полициячи томонидан ўлдирилди.

Маълумотда айтилишича, ўсмир ўз шериги билан полициячига ҳужум қилишга уринган ва кўксидан ўқ қабул қилиб олган. Нафақадаги полициячи ўқ узгач, унинг шериги воқеа жойида ҳалок бўлган. Рохонинг жияни эса шифохонада жон таслим қилган. Маҳаллий полициянинг қайд этишича, икки ўсмир такси автомашинасини олиб қочишга уринган. Ҳайдовчи уларнинг ҳамласидан қутулиб қолди, уни ҳимоя қилишга уринган собиқ полициячи эса охир-оқибат ўзини ҳимоя қилиш учун ўқ узишга мажбур бўлди. Айни пайтда воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Манба: "Интерспорт" газетаси


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz