Қайднома

Қидирув

“Металлург” синов баҳсида ғалаба қозонди

“Металлург” синов баҳсида ғалаба қозонди

  07.01.2018 11:23
  0
  539

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси “Пахтакор” ёшлар таркибига қарши назорат учрашувини ўтказди. Учрашув тақдирини ҳал этган ягона гол ўйиннинг 27-дақиқасида “Металлург” сардори Зоҳид Абдуллаев томонидан киритилди.

Бевосита учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, ўйин бекободликларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Агар пойтахт вилояти вакиллари яратилган барча вазиятлардан унумли фойдаланишганида ҳисоб йирик кўриниш олган бўларди. Биргина Зоҳид Абдуллаевнинг ўзи рақиблар дарвозасини камида тўрт-беш марта ишғол этиши мумкин эди. Шунингдек, қулай вазиятлар Дониёр Исмоилов, Муҳаммаджон Султонов, Алишер Зиёвуддинов, Ихтиёр Тошпўлатовларда ҳам бўлди. Бир сўз билан айтганда бекободликларнинг тажриба борасида бир бош устунлиги сезилиб турди. Ўз навбатида ёш пахтакорчилардаги ғайрат-шижоат, сўнгги сонияларгача курашга чанқоқлик каби хислатларни ҳам таъкидлаб ўтган бўлардик.

“Металлург” навбатга кўрик учрашувини келгуси шанба куни “Оқтепа” жамоасига қарши ўтказади.

“Металлург” – “Пахтакор” (ёшлар) – 1:0. Қибрай. 6 январь 2018 йил. Назорат учрашуви.
Ҳакамлар: 
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов.
Назоратчи: Раҳматилло Қоратоев.
“Металлург”: Никита Рибкин, Мирғиёс Сулаймонов, Аброр Хусинов, Сирожиддин Аллаев, Аброр Тошқўзиев, Жаҳонгир Абдумўминов, Аюбхон Нўъмонов, Ислом Исоқжонов, Алишер Зиёвуддинов, Ихтиёр Тошпўлатов, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафаев, Дониёр Исмоилов, Дилмурод Каримов, Муҳаммаджон Султонов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Алишер Мирзаев, Шахзод Шайманов, Худойшукур Сатторов, Дониёр Ҳошимов.


Манба: "Метуллург" ФК матбоут хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz