Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирган "Норин" пойтахтда ташкил этилган йиғинни якунлади. Йиғин сўнггида жамоа Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши учинчи назорат ўйинида куч синашишди.
Баҳс давомида устунликка эга бўлган "Норин" якунда 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Голларга Санжар Баратов, Умарбек Тўхтасинов, Баҳодир Муртазоевлар муаллифлик қилишди. Умумий ҳисобда “Норин” жамоаси Тошкент йиғинида учта назорат ўйинида куч синашиб, барчасида ғалаба қозонди. Бунга қадар “Локомотив БФК” (3:0) ва “Андижон” (3:2) жамоалари билан баҳс олиб борилганди. Жамоа аъзолари қисқа муддатлик дам олишдан сўнг машғулотларни Ҳаққулобод шаҳрида давом эттиришади.
Мавсум бошланиши олдидан таркибга бир қатор футболчиларни қўшиб олинганлиги ҳақида аввал хабар бергандик.
Тошкент йиғини давомида жамоа сафига тажрибали ҳимоячи Вусол Магеррамов қўшилди. Ушбу футболчи 2017 йилги мавсумни “Олмалиқ” жамоасида ўтказганди. Бундан ташқари ўтган мавсум иккинчи ярмини Бангладешнинг “Саиф” жамоасида ўтказган Аҳрор Умаржонов яна “Норин”га қайтди. Ярим ҳимоячи давралар оралиғида хориждан тушган таклифни қабул қилиб, Бангладешга йўл олганди.
Манба: "Норин" ФК матбуот хизмати
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20